UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  51 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди Янгиликлар

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси финал баҳсини бевосита стадиондан кузатиб бориш учун Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Омон Ғофуров Японияга жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Омон Ғофуров бугун Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Мицуру Мураи  билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида 17 ноябрь куни имзоланган меморандум асосидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар тартиби, маркетинг, ҳомийлик масалалари ўрганилди ва тажрибалар ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, Мицуру Мураи ПФЛ Бош директори Омон Ғофуровни Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйиладиган талаблар, бу талабларни бажариш учун клублар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам яқиндан таништирди. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика