UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  26 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17

Петр Чех футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонларни санади Янгиликлар

Петр Чех футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонларни санади

"Челси" собиқ дарвозабони ва техник директори Петр Чех жаҳон футболи тарихидаги энг яхши дарвозабонлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен, албатта, Жанлуижи Буффонни кучли учликка киритган бўлардим. Нойерни ҳам ажратиб кўрсатардим. Шунингдек, Петер Шмейхелни эътироф этмоқчиман", – деди Чех. 

2006 йилда Буффон Италия термаси билан жаҳон чемпиони бўлган, Нойер 2014 йилда Германия терма жамоаси билан мундиални ютган. Шмейхель эса 1992 йилда Дания билан Европа чемпионлигига эришган.

Петр Чех 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У "Арсенал" ва "Челси"дан ташқари "Хмел", "Спарта" ва "Ренн" жамоаларида ўйнаган. Дарвозабон футболчилик фаолияти давомида тўрт марта Англия чемпиони бўлган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб чиққан.

Чех футболдан кетганидан сўнг Британиянинг иккинчи юқори дивизионида ўйнайдиган "Гилдфорд" ва "Челмсфорд" хоккей жамоаларида ҳаракат қилган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика