UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

Пети "Арсенал" ҳақида: "Баъзи футболчилар кейинги даражага чиқишини кутяпман – Мартинелли, мисол учун. У Сака билан бир хил ҳолатда эди, аммо ҳозир..." Янгиликлар

Пети "Арсенал" ҳақида: "Баъзи футболчилар кейинги даражага чиқишини кутяпман – Мартинелли, мисол учун. У Сака билан бир хил ҳолатда эди, аммо ҳозир..."

Эммануэль Пети "Арсенал"нинг баъзи футболчиларини танқид қилди.

"Сака бир неча ҳафтага сафдан чиқди – бу жамоа учун жиддий зарба. Энди бошқа футболчилар ўзларини кўрсатишлари ва масъулиятни бўйниларига олишлари зарур.

Баъзи футборлчилар кейинги даражага чиқишларини кутяпман ва бу борада вазият унчалик мен кутганчалик эмас. Мен ҳамон улар кучайишидан умидворман.

Мен, мисол учун, Мартинелли ҳақида гапиряпман. Унинг ўйинидан қониқмаяпман. У "Кристал Пэлас"га қарши яхши ўйнади, аммо бунинг ўзи етарли эмас.

Сиз унинг босиб ўтган йўлига ва асосий жамоа таркибига келишига қарайсиз. Бир эсланг, у Сака билан тахминан бир хил даврда асосий жамоага қўшилган. Букайо мавсумдан-мавсумга ўсиб, кучайиб боряпти, ҳозир у АПЛнинг энг яхши футболчиларидан бири. Шунинг учун: "Шундай ҳолат Мартинелли билан қачон юз бераркин?", - деб кутяпман.

У менинг рўйхатимдаги ягона футболчи эмас. Габриэл Жезусга ҳам шунга ўхшаш гапларим бор. У яхши ўйнаяпти, лекин бу етарли эмас", – деди "Арсенал" собиқ футболчиси Эммануэль Пети "Ladbrokes"га берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика