UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  12 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  4 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Петар Сегрт: "Менинг ва Тожикистон терма жамоасининг асосий мақсади илк бор Осиё Кубогига йўлланма олиш" Янгиликлар

Петар Сегрт: "Менинг ва Тожикистон терма жамоасининг асосий мақсади илк бор Осиё Кубогига йўлланма олиш"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси ярим финали доирасидаги Уганда - Тожикистон (1:1, пен 5:4) учрашувидан кейин Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.

"Дастлаб Уганда терма жамоасини табриклайман. Пенальтилар сериясими ёки бошқами улар бугун ғолиб бўлишди. Албатта биз хафамиз, пенальтилар сериясида ютқазиш футболчилар ва мураббий учун жуда аламли бўлади. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитлар жуда ҳам хафа бўлиб ўтиришибди. Аммо биз ўрнимиздан туришимиз керак. Сабаби менинг қўл остимдаги илк ўйинда ажойиб ўйнадик. Ҳар бир футболчига раҳмат айтмоқчиман. Уганда терма жамоаси ФИФА рейтингида 30 поғона юқорида, аммо бугун майдонда буни сезмадик. Тожикистон терма жамоаси мухлисларидан узр сўрайман. Агар қайсидир футболчи пенальтидан гол ура олмаган бўлса, бу менинг айбим. Сабаби айнан шу ёш футболчи Тожикистон футболи келажаги. Агар Тожикистон терма жамоасини бугунги мағлубият учун танқид қилмоқчи бўлса шахсан мени ёнимга келиб мени танқид қилсин, марҳамат.

Агар ўйин ҳақида гапирсам дастлабки 8 дақиқада керакмас стандарт вазият совға қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Уганда терма жамоаси футболчилари бизнинг йигитлардан бироз баландроқ ва улар бундан фойдаланиб кетишди. Аммо ўтказилган голдан кейин, янги мураббий, янги стадион ва кўплаб мухлислар қаршисида Уганда билан баҳсда шундай реакция қилишгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Тезда гол урдик, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Ҳакамлар шундай қарор қабул қилишдими демак бу тўғри деб қабул қиламиз. Бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Ҳисоб тенглашганидан кейин Тожикистон терма жамоаси аъзоларининг имкониятларини кўрдик. Камчилигимиз битта - иккинчи голни ура олмадик. Агар иккинчи голни урганимизда ғалаба қозонган бўлардик. 

Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга келган барча мухлисларга, рақибга ва унинг мураббийига, ҳакамларга, ўз шогирдларимга ва Тожикистон футбол федерациясига раҳмат айтаман. Илтимос унутманглар, асосий мақсадимиз яхши футбол намойиш этиш эди ва бугун уни бажардик деб ўйлайман. Менинг ва Тожикистон терма жамоасининг асосий мақсади илк бор Осиё Кубогига йўлланма олиш, насиб қилса шундай бўлади", - деди Сегрт.

- Бугун ўйин давомида хатолар кузатилди, Тожикистон футболи ривожи йўлида қандай чоралар кўрмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин икки-учта машғулот ўтказдик ва бу билан ўйин фалсафасини ўзгартириш қийин. Уларга мана шу кунларда ҳатто босим ҳам қилдим. 

- Алижони Айни пенальтилар сериясида зарба бериши бу сизнинг қарорингизми?

- Биргаликда маслаҳатлашдик ва биргаликда қарор қабул қилдик. Агар уни танқид қилмоқчи бўлсангиз, мени танқид қилаверинг. 

- Нима учун Фатхулло Фатхуллоев терма жамоага чақирилмади?

- Ҳар бир тожикистонлик футболчида терма жамоада ўйнаш имконияти бор. Фақат улар менга лойиқ эканликларини исботлашлари зарур. Агар ҳозирги чақирилган футболчилар бугунгидек ўйнашса, ниманидир ўзгартиришга ҳожат бўлмайди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика