UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   0 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  3 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  8 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  10 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1

Петар Сегрт: "ФИФА рейтингида Уганда Тожикистондан 30 поғона юқоридалигини унутмаслик керак" Янгиликлар

Петар Сегрт: "ФИФА рейтингида Уганда Тожикистондан 30 поғона юқоридалигини унутмаслик керак"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Уганда - Тожикистон учрашувидан олдин Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало барчани Наврўз байрами билан табриклайман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мусобақани юқори даражада ташкил этганини айта оламан. Аэропортда кутиб олишдан бошлаб, машғулот майдонларигача барчаси ажойиб. 

Ушбу мусобақа Осиё кубоги саралаши учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳозир қайсидир футболчилар йўқлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, сабаби айни пайтда энг кучли спорт формасидаги барча футболчилар биз билан Наманганга келди. 


- Сизни Наманганда кўрганимиздан хурсандмиз. Ярим финалдаги рақиб Уганданинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Бундан ташқари "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Аввало бизни Угандадек яхши жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Эҳсони Паншанбе айни пайтда яхши ҳолатда ва у эртага майдонга тушади. Кеча мен Тожикистон терма жамоаси билан иккинчи бор машғулот ўтказдим холос, йигитларни энди танияпман. Уганда терма жамоаси бош мураббийи жуда яхши инсон. Олдиндаги 90 дақиқа давомида биз боримизни беришимиз керак. Уганда терма жамоаси ФИФА рейтингида 30та ўрин юқоридалигини унутманглар. Угандани ҳурмат қиламиз, унинг кучли томонларини биламиз, кички таҳлил ҳам қилдик. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Терма жамоамизда 11 нафар футболчи турли сабабларга кўра йўқ. Аммо улар Осиё Кубоги саралашига қадар сафимизга қайтишларига умид қиламан. 


- Сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионатида тожикистонлик футболчилар кўпайиб қолди. Улар ҳақида нима дея оласиз? 

- Фақат Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларни алоҳида кўрсатмоқчи эмасман, мен учун 17 ёш бўладими ёки 34 ёшми фарқи йўқ, барча бирдек. Биз фақат стадионга келган мухлислар учун эмас, балки ТВ орқали кузатиб борадиган тожикистонлик мухлислар учун ҳам ўйнаймиз".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика