UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  10 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  528 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди Янгиликлар

«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди

Эроннинг «Персеполис» клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАъга шикоят қилди.

Шикоятда қайд қилинишича, футболчи жароҳат олгани учун Эрон клуби уни Ўзбекистон йиғинига боришига рухсат бермаган. Бироқ Остон терма жамоа ўйинларида қатнашиш учун Тошкентга келган ва жароҳатини оғирлаштириб олган. «Персеполис» муҳим ўйинларда ундан фойдалана олмаяпти.

Ўзбекистоннинг октябрь ойидаги йиғини бошланишидан бироз аввал Остон Ўрунов «Персеполис»нинг «Чадормалу» жамоасига қарши учрашувнинг асосий таркибидан жой олган эди. Аммо ўйинолди машғулотларда жароҳат олган ўзбекистонлик ҳужумчи ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берган. Эрон журналистлари унинг 3-4 ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилганди.

Кейинчалик футболчи Эрон ва БААга қарши учрашувларда қатнашиш учун Тошкентга келди.

10 октябрь куни Эронга қарши ўтказилган Ўзбекистон термасининг ўйинида Остон Ўрунов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

15 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон — БАА учрашувида Ўрунов жароҳат сабаб қатнашмаслиги маълум қилинди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика