

Жамоанинг маъносиз ўйини Пересга ёқмаяпти. Зидан Рафаэль Бенитес "Қироллик клуби"ни тарк этганидан сўнг, бош мураббий вазифасига тайинланган эди. Аммо Перес жамоанинг ўйинида жиддий ўзгаришлар кўрмади. Натижада клуб президенти "Реал" собиқ устози Жозе Моуриньони "Қироллик клуби"га қайтармоқчи. Ҳозирча португалиялик мутахассис Переснинг таклифини қабул қилмоқчи эмас, аммо Мадрид клуби президентининг фикрича, юлдузлар билан фақат Моуриньо ишлай олади.


