Перес “Реал” президентлигидан қачон кетишни режалаштираётгани маълум

Eldor Akmurzayev
18 янв 2023, 08:55
Бу ҳақда испаниялик журналист Сиро Лопес хабар бермоқда.

Унга кўра, “Реал” раҳбари Флорентино Перес 2025 йил лавозимини тарк этмоқчи. Функционер “Сантьяго Бернабеу” стадионини реконструкция қилиш ишларини якунлашни Мадрид клуби олдидаги охирги катта бурчи деб билади.

Эслатиб ўтамиз, 75 ёшли Перес “қаймоқранглилар” бошқарувига илк бор 2000 йил июлида келган ва 2006 йил февралида ўз хоҳиши билан истеъфо берганди. Кейинги давр эса 2009 йил бошланди ва ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru