Пепе: "Фаолиятимни "Реал"да тугатишим ҳақида аввал ҳам айтганман"

Tolibjon Qosimov
19 окт 2016, 20:50
«Реал» футболчиси Пепе фаолиятини айнан мадридликлар клубида якунламоқчи эканлигини айтиб ўтди.


"Мен ҳотиржамман. "Реал"га ёрдам беришни истайман. Умид қиламанки, яқин орада менга янги шартнома борасида қўнғироқ қилишади ва биз буни келишиб оламиз. "Реал"дагилар бу ер менинг уйим эканлигини биладилар. Фаолиятим сўнггигача Мадридда қолишни истайман. Мақсадим - фаолиятимни "Реал"да якунлаш", - дейди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›