UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  2 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  18 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2

Пеп Гвардиола: "Умид қиламанки, Месси "Манчестер Сити"га қарши ўйнайди" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "Умид қиламанки, Месси "Манчестер Сити"га қарши ўйнайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйинида иштирок этишига умид билдирди.

"У карьераси давомида қилган ишлари ҳайратланарли. Умид қиламанки, эртага у ўйнай олади — бу чиройли футбол учун жуда муҳим.

ПСЖ ўтган мавсумда фантастик жамоага эга эди ва ўртамиздаги учрашувлар тенгма-тенг кечганди. Энди эса улар Мессини қўлга киритган.

Клуб бизга жиддий рақобатчи саналади. Лекин бу гуруҳ босқичи, ҳаммаси ўзгача бўлиши мумкин. Нималар содир бўлишини ўйинда кўрамиз", — дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли аргентиналик футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли Париж клубининг икки ўйинини ўтказиб юборди.

ПСЖ — "Манчестер Сити" учрашуви 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика