UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  3 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  56 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3

Пенальтилар статистикаси: "Навбаҳор" энг кўп жабрланди, "Пахтакор" дарвозасига бирорта жарима белгиланмаган Янгиликлар

Пенальтилар статистикаси: "Навбаҳор" энг кўп жабрланди, "Пахтакор" дарвозасига бирорта жарима белгиланмаган

Coca-Cola Суперлига 5-турининг дастлабки ўйини атрофидаги қизғин муҳокамалар давом этмоқда.

Аниқроғи, Фирдавс Норсафаров томонидан "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальти наманганликларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди...

Шу ўринда Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумидаги пенальтилар статистикасини эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Реферилар ортда қолган 29 ўйинда жами 16 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилишган. 16 пенальтидан 13 таси голга айлантирилган (Азим Аҳмедов, Станислав Андреев ва Ислом Тошпўлатов 1 тадан имкониятни йўққа чиқаришган). 

Энг кўп пенальти белгиланган ўйин 2-тур доирасидаги "Локомотив" 1:2 "Навбаҳор" баҳси бўлиб, Зокир Қодир 3 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилган эди.

Энг кўп пенальти тепган жамоа Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бўлиб турибди. Лочинлар шу пайтгача 3 марта 11 метрлик имкониятдан фойдаланишга улгуришди. Пенальти тепиш бўйича статистика:

 "Навбаҳор" 3
 "Сурхон" 2
 "Пахтакор" 2
 "Локомотив" 2
 "Сўғдиёна" 1
 "Қўқон-1912" 1
 "Қизилқум" 1
 "Бунёдкор" 1
 АГМК 1
 "Андижон" 1
 "Металлург" 1


Маълумот учун, қуйидаги жамоалар ҳозирча бирор марта ҳам пенальти тепмаган: "Насаф", "Машьал" ва "Турон".

Пенальтилардан энг кўп жабрланган ҳам айнан Наманган жамоаси бўлиб турибди. "Навбаҳор" дарвозасига жами 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланган. Бу борадаги статистика шундай:

 "Навбаҳор" 3
 "Локомотив" 2
 "Турон" 2
 "Андижон" 2
 "Сўғдиёна" 2
 АГМК 1
 "Сурхон" 1
 "Насаф" 1
 "Бунёдкор" 1
 "Машьал" 1


Маълумот учун, қуйидаги жамоалар дарвозасига ҳозирча пенальти белгиланмаган: "Пахтакор", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум".

Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги)

Фахриддин Рўзиев тайёрлади




Муаллиф :
Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика