Пеллегрини: "Харт 32 кун ичида 8та ўйинда иштирок этди, унга дам олиш имконини бердим"

Narzulla Saydullayev
28 сен 2014, 13:56
«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини нима учун «Халл Сити»га қарши ўйинда ҳам Вилли Кабальеро дарвозани қўриқлаганини тушунтириб берди.
32 ёшли дарвозабон Англия лига кубоги доирасидаги «Шеффилд Уэнсдей» ва АПЛ доирасидаги «Халл Сити»га қарши ўйинларда майдонга тушди. Баҳс «шаҳарликлар»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

«Вилли кетма-кет иккита ўйин ўтказиш фойдали деб ҳисобладим. Жо Харт 32 кун ичида 8та ўйинда қатнашди — бу дарвозабон учун кўп. Унга дам олиш имконини бердим. Қўл остимда 23 нафар футболчи бор, шу боис барчага имкон бераман», — дейди Пеллегрини британ матбуотига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com