

Педро яна "Барселона" либосини кийишини тан олди, аммо фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни ҳам истисно қилмади.
"Агар "Барселона" чақирса, мен ҳамма нарсадан воз кечишга тайёрман. Жиддий айтсам, келажакда нима бўлишини билмайман. "Вест Хэм"? Ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Яна ўйнашни ва футболдан завқ олишни хоҳлайман", - дейди Педро.
Эслатиб ўтамиз, тажрибали футболчининг "Челси" билан тузган шартномаси келаси ёзда ўз якунига етади.



