

"Азар Месси, Роналду ва Неймар каби дунёнинг энг кучли футболчилари сафида деб ўйлайман. Эден бир неча йилдан сўнг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин, чунки у жуда яхши ўйинчи, Азар ҳақиқий юлдуз. У ўзига ишониши, дриблинглар амалга ошириши ва яхши формада эканлиги бизга фойда. Эден шундай ўйнаса уни тўхтатиб бўлмайди" - дейди Педро.
Жорий мавсум Азар АПЛнинг 5та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.



