Педри ўз рамзий жамоасига “Барселона” аъзолари ва Роналдуни киритди

Eldor Akmurzayev
27 мар 2022, 08:45
“Барселона” ва Испания ТЖ аъзоси Педри ўз талқинига кўра рамзий жамоани тузди.

“Барселона”дан ҳаммани айта оламанми? Тер Штеген дарвозада. Ўнг қанот ҳимоясида Дани Алвес бўлади, у яқин дўстим. Ҳимоя марказига Пике ва Эрик Гарсияни, чап қанотга эса Хорди Албани қўйган бўлардим. Ярим ҳимоя: Бускетс, Роналдиньо ва Хави. Ҳужумчилар: Иньеста, Месси ҳамда Криштиану Роналду”, дея Педрининг сўзларини келтиради COPE.

19 ёшли футболчи жорий мавсум каталонияликлар либосида 18 ўйинда қатнашиб, 3+1 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: COPE