UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  130 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогида қайд этган навбатдаги рекордлари Янгиликлар

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогида қайд этган навбатдаги рекордлари

13-марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучган "Шерлар" бир қатор рекордларни янгилашди.

"Шерлар" финалларда тўртинчи марта йирик ҳисобда зафар қучган биринчи клубга айланди. Бундан аввал 1993 йил "Навбаҳор" 3:0, 2002 йил "Нефтчи" 6:3 ва ўтган йили АГМК 3:0 ҳисобларида мағлуб этилганди. Бу сафар ҳам Олмалиқ клуби шундай ҳисобда таслим қилинди.

"Пахтакор" ўз тарихида 8-бор олтин дублга эришди. 2002-07 йилларда қаторасига олти бор ва 2019 йил жамоа ҳам чемпионат, ҳам кубокда муваффақият қозонганди. Олтин дублга "Пахтакор"дан ташқари "Нефтчи", "Дўстлик", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари ҳам эришган.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни бошқарган хорижлик мураббийлар орасида кубокни ютган учинчи мутахассисга айланган. Унгача россиялик Сергей Бутенко ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродов кубокда зафар қучганди. Арвеладзе кубокдаги ғалабалар бўйича Агамуродовга етиб олди. Драган Черан эса Ўзбекистон Кубоги финалларида жами 5 гол урган ҳолда бу борада рекордчи саналган Анвар Солиев натижасини такрорлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика