

Камолиддин Тожиев қишдаги йиғин чоғида жароҳат олганди. Операциядан кейин тикланиш жараёнини ўтказган ҳимоячимиз "Сўғдиёна" билан назорат баҳсида бир бўлим майдонда ҳаракат қилди. У иккинчи даврада жамоамизга ёрдам бериши кутилмоқда.
Ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров эса Андижонда жароҳатини қайталаб олгандан кейин тикланиш машқларини бажариш билан банд. У аста-секинлик якка тартибдаги машқларни бажармоқда.
Ёш футболчи Жамшид Болтабоев август ойи бошидан шуғулланишни бошлайди. Ҳозирча у ҳам якка тартибда машқ қилишга киришади.
Ҳужумчи Элёр Мўйиддинов эса жароҳатидан даволанди ва иккинчи даврадан яна ёшлар жамоаси сафида майдонга тушиш имкониятига эга.



