UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   19 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  57 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

"Пахтакор" яхши жамоа билан чекланиб қолмоқчи эмас, мақсад - суперклуб тузиш Янгиликлар

"Пахтакор" яхши жамоа билан чекланиб қолмоқчи эмас, мақсад - суперклуб тузиш

Теглар :  Пахтакор
Кеча "Пахтакор" стадионида янги бош мураббий ҳамда жамоага келиб қўшилган футболчини таништирув маросими бўлиб ўтди.

Шундай қилиб "Пахтакор"ни иккинчи даврадан бошлаб грузиялик мураббий Шота Арвеладзе бошқаради.

Грузия футболи афсоналаридан бири кеча клуб билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Мураббий ҳали ишга киришмай туриб дастлабки харидни амалга оширишга улгурди. Черногориялик марказий ҳимоячи Марко Симич "Пахтакор" футболчиси сифатида таништирилди ва унга 55-рақам топширилди. Бу футболчи билан икки ярим йиллик битим имзоланди.

Албатта, янги мураббий ва футболчининг қандай таассурот қолдиришини вақт кўрсатади ва бу ҳақда ҳозирча гапирмоқчи эмасмиз. Бизни ўзига қаратган мавзу "Пахтакор" футбол клуби янги раҳбариятининг ўз олдига қўйган мақсадлари бўлди. Аввало шуни айтиш керак, кечаги таништирув маросимида кишини хурсанд қилган жиҳат шахсан "Пахтакор" футбол клубининг янги президенти Бобур Шодиевнинг қатнашгани бўлди.



Жуда кўп анжуманларда кузатганмиз, мана шу каби тадбирларда клуб президентлари иштирок этмайди. Янгиларни таништириш кўпинча вице-президентлар, бош директорлар билан ўтказилади. Аммо кечаги тадбирга Бобур Шодиевнинг ташриф буюриши ҳамда клуб ўз олдига қўйган мақсадлар ҳақида кенг жамоатчиликка сўзлаб бериши ОАВ эътиборидан четда қолмади.

Кечаги таништирув маросимининг охирида Шота Арвеладзенинг бир гапи эътиборимни тортди. "Клуб раҳбариятининг мақсади фақат яхши жамоа тузиш эмас, балки ҳар томонлама суперклубни шакллантириш. Бу борада мен ҳам қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрман".

Дарҳақиқат, яхши жамоа билан суперклуб ўртасида жуда катта фарқ бор. Суперклуб дегани бу клуб ўзининг ички барча тармоқларига бир хил эътибор қаратади дегани. Суперклуб деганда биз асосий таркибга эътибор қандай бўлса, ўринбосарлар, болалар мактаби, футзал ва қизлар жамоасига ҳам шундай эътиборни тушунамиз.



Албатта, буларни амалга ошириш катта меҳнат, вақт ва машаққат талаб этади. Бунинг учун аввало клубнинг ҳар бир бўғинида ўз ишининг усталари ишлаши талаб этилади. Албатта, "Пахтакор"да қилинадиган ишлар ниҳоятда кўп. Марказий ўйингоҳни таъмирлаш деймизми, Қибрайдаги ўқув-машғулот базаси ва стадионни эпақайга келтириш, ўринбосарлар жамоасига эътибор бериш, барчани бир хилда экипировка билан таъминлаш, клуб тарбияланувчилари учун ётоқхона барпо этиш, Чилонзордаги сунъий майдондан ташқари табиий майдон қуриш, болалар мураббийлари малакасини ошириш, "Пахтакор" футзал ва аёллар жамоаларига эътиборни кучайтириш, хуллас клуб инфратузилмасини кўтариш учун жуда кўп иш қилиш керак бўлади.

Қачонки, мана шу ишлар қилинсагина клубни бемалол суперклуб дея оламиз. Кечаги тадбирдан шу нарса маълум бўлдики, "Пахтакор" футбол клубининг янги раҳбарияти мана шу ва бошқа ишларни амалга оширмоқчи. Албатта, охирги пайтларда "Пахтакор"дек номдор клуб ночор аҳволга келиб қолганди. Маошлар вақтида тўланмас, мукофот пуллари-ку ойлаб берилмасди. Аммо бугунги кунга келиб раҳбарият барча қарзлардан қутулди.



Агар биз Европа даражасига яқинлашишни хоҳласак, нафақат "Пахтакор" балки олий лиганинг бошқа клублари ҳам суперклуб тузиш мақсадида ҳаракат қилишлари лозим. Негаки "Пахтакор" суперклуб бўлиб қолгани билан бир ўзи аравани олдинга торта олмайди. Шунга қарамай ҳаракат бор ва бу ҳаракат йўлида "Пахтакор" ФКнинг янги раҳбариятига омад тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика