UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  0 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  15 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12

"Пахтакор" янги футболчиларини таништирди Янгиликлар

"Пахтакор" янги футболчиларини таништирди

Бугун "Пахтакор" мавсум бошланиши арафасида янги ўйинчиларини таништирди.
Унда клуб бош директори Рустам Купайсинов ва спорт директори Григорий Цейтлин ҳамда янги футболчилар Аднан Ораховац, Наврўз Алимов ва Искандар Шойқулов иштирок этишди.

Маълумот учун, черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац Сербиянинг "Единство", ҳужумчи Наврўз Алимов "Қизилқум"дан ва ҳимоячи Искандар Шойқулов "Машъал"дан "Пахтакор"га келиб қўшилди.

"Тақдимот маросимига хуш келибсизлар. Барчангизни кўрганимиздан хурсандман. Жамоамизни ҳурмат қилиб келганингизга раҳмат. Янги мавсумга одатга кўра тайёргарлик кўрдик, иккита хорижий йиғин ўтказдик. ОЧЛ илк турига жамоа тайёр. Жамоамиз халқаро майдонга қайтганидан хурсанмиз, янги мавсумда ўз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз", - дейди Рустам Кўпайсинов.

"Жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчиларга эътибор қаратсангиз улар асосан ёшлар эканини кўрасиз. Мана шу ёш футболчилар билан Осиё чемпионлар лигасида яхши иштирок этишга умид қиламиз", - дейди Григорий Цейтлин.

Шундан сўнг янги футболчиларга "Пахтакор" клуби либослари тақдим этилди. Унга кўра Ораховац 4, Алимов 16 ва Шойқулов 13-рақамли футболкаларга эга бўлишди.

- Жамоа кейинги ҳафта Осиё чемпионлар лигасидаги илк ўйинни ўтказади. Кўпчиликни стадион майсаси ҳолати қизиқтирмоқда...
Рустам Кўпайсинов:
- Майдон ўйинга тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди, ҳозир барчаси жойида.

- Ораховац клуб билан қанча муддатга шартнома тузди? Агар сир бўлмаса трансфер нархи қанча бўлди?
Григорий Цейтлин:
- Аднан жамоа билан 3 йиллик шартнома тузди. У "Пахтакор"га эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Аднан Ораховац: "Пахтакор" кучли клуб, ўз анъаналарига эга бўлган жамоага ўтганимдан хурсандман. Санибалнинг маслаҳатига кўра бу клубга ўтишга қарор қилдим.

- Янги клубда қандай мақсадлар қўйдингиз?

Наврўз Алимов: "Пахтакор"дек кучли клубга ўтганимдан мамнунман. Жамоадаги муҳит аъло даражада. Туркияда иккита хорижий йиғин ўтказдик, янги жамоадошларим билан чиқишиб кетдик.

- Искандар Шойқулов "Пахтакор" ҳимоясида рақобат жуда кучли. Бу сизни чўчитмадими?
Искандар Шойқулов:
- Аввало шундай кучли клубга ўтганимдан хурсандман. Деярли барча футболчилар "Пахтакор" сафида ўйнашни орзу қилишади. Рақобатга келадиган бўлсак, агар рақобатдан қўрсам футболчиликни якунлаб қўярдим. Ишонаманки менга имкон беришади, ўша имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламан.
 
- Жамоанинг қишки йиғинлари ҳақида, янги мавсумга тайёргарлик ҳақида, мақсадлар ҳақида гапириб берсангиз.
Григорий Цейтлин:
- Хорижда иккита йиғин ўтказдик, ундан олдин Тошкентда ҳам йиғин ўтказдик. Ҳозир кўриб турган футболчиларингиз билан шартнома туздик, улар йиғинлар давомида жамоага қўшилиб кетишди. Ўйинлар орқали Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўрдик. ОЧЛдаги илк баҳсга қадар жамоамиз 120 фоизга тайёр бўлишни истардим.

- Алибобо Раҳматуллаев жамоа билан шартнома тузганди. У билан қандай ҳолат юз берди?
Рустам Кўпайсинов:
- Алибобо билан ростдан ҳам шартнома тузгандик. Аммо бош мураббий қарорига кўра у билан келишув бекор қилинди.

- Жамоани расман тарк этганлар борми? Улар кимлар?
Рустам Кўпайсинов:
- Узоқ йиллар давомида жамоамизда ўйнаган Боян Миладинович фаолиятини Малайзияда давом эттиришга қарор қилди. Бундан ташқари шартномаси тугаган Ойбек Қиличев Эрон клуби билан шартнома тузди. Уларга омад тилаймиз.

- "Пахтакор" ўз сафига асосан жамоанинг асосий футболчиларини қўшиб олади. Сиз эса "Машъал"да доим ҳам майдонга тушмай туриб "шерлар" сафига ўтдингиз. Бунга қандай эришдигиз?
Искандар Шойқулов:
- Тўғрисини айтаман "Пахтакор"га ўтишим етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди.

- Клуб футболчилари Егор Кримец, Игорь Сергеев ва Жамшид Искандеров Осиё кубогидан қандай ҳолатда қайтиб келишди.
Григорий Цейтлин:
- Уларнинг ҳолати яхши даражада жамоага қайтишди. Сабаби футболчиларимиз қитъа чемпионатида кўп майдонга тушишмади. Туркиядаги йиғинда йигитлар жамоага қўшилиб кетишди.

- "Пахтакор"да кўплаб болқонлик футболчилар келишган. Аммо фақат Миладинович ва Дарко Марковичгина жамоада яхши ўйнаб кетишган. Шарқ нозик масала, Ўзбекистонда менталитет бошқа. Шу нарсадан қўрқмадингизми?
Аднан Ораховац: - Дунёнинг ҳеч бир клубида янги футболчининг ўйнаб кетишига кафолат йўқ. Аммо Ўзбекистонда ўйнаб кетишимга ишонаман, шу боис ҳам "Пахтакор" билан 3 йиллик шартнома туздим.

- Ўтган йил "Пахтакор" фақат Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубогида ўйнаганди. Бу йил эса ОЧЛ ҳам қўшилди. Таркибдаги футболчилар етмай қолмаслигидан қўрқмаяпсизларми?
Григорий Цейтлин: -
Албатта, ўтган йил захира ўриндиғимиз узун бўлмаганди. Лекин 2014 йил биз чемпион бўла олдик. Бу йил таркибимизга мана бу 3 нафар янги футболчилар қўшилди. Буларга яна академиямиздан етишиб чиққан футболчиларни ҳам қўшинг. Олий лига учун заявкани тайёрлаяпмиз, у эълон қилинганида таркибдан жуда кўплаб ёшлар борлигини кўрасизлар. Таркибда ёшлар кўплиги одамни хурсанд қилмай қўймайди. 

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика