UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  28 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Пахтакор" янги футболчилари билан тўлиқ машғулот ўтказди (ФОТО) Янгиликлар

"Пахтакор" янги футболчилари билан тўлиқ машғулот ўтказди (ФОТО)

Теглар :  Пахтакор
Кеча "Пахтакор" клуби жамоага янги таклиф этилган 5 нафар футболчи билан расман шартнома имзолади ҳамда уларни кенг оммага таништирди.


Шота Арвеладзе кеча қўл остидаги мавжуд футболчиларнинг деярли барчаси билан тўлиқ тартибда машғулот ўтказди.

Янгилардан фақатгина Забиҳилло Ўринбоевга қисқа таътил берилгани боис, "шерлар"нинг янги ҳужумчиси машғулотларда иштирок этмади. Қолган барча футболчилар жамоа билан биргаликда шуғулланишди.

Жароҳатини даволаётган Станислав Андреев, Жамшид Болтабоев ва Жавоҳир Соҳибов бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Қатарда ўтган турнирда қатнашган уч нафар футболчилар ҳам ҳали жамоага қўшилишгани йўқ.

Машғулотлар анча кўтаринки руҳда ўтди. Дастлаб одатдагидек Ласло Ямбор футболчилар билан жисмоний машқлар билан уларни "қизитди". Кейинчалик эса Шота Арвеладзе футболчиларни тўп билан ишлаш маҳоратини оширишга эътибор қаратди.

Дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз эса уч нафар кипер билан алоҳида тартибда шуғулланди. "Пахтакор"нинг янги аъзоси Элдорбек Суюнов ўзининг янги мураббийи Йилмаз қўл остида биринчи марта шуғулланди.

Кейинчалик футболчилар яқин масофадан дарвозаларга зарба бериш борасида ишлашди. Шота Арвеладзега яхши таассурот қолдириш учун машғулотда қатнашаётган 26 нафар футболчининг барчаси бирдек тер тўкмоқда.

Марко Симич ва Жасур Ҳакимов машғулот давомида оёқ пайларини чўзиб олишгани туфайли майдонни бошқа жамоадошларига нисбатан бироз эрта тарк этишди.

Ласло Ямбор эса чигалёзди машқларидан сўнг жароҳатидан фориғ бўлаётган Жамшид Искандеров билан якка тартибда шуғулланди.

Машғулотнинг сўнгги қисмида жамоалар иккига бўлинган ҳолда ўйнашди. Бунда Шота Арвеладзе жамоа ҳужумда рақибга нисбатан қай тарзда прессинг қўллаши кераклигини футболчиларга алоҳида тушунтирди ва шунинг устида ишланди. Бир жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтаётганида уларга нисбатан прессинг қўллаш машқ қилинди. Шу тариқа икки соат давом этган машғулот тугади.

Қуйида машғулотлардан олинган суратларни ҳавола этамиз:

Фото: Толибжон Қосимов

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика