"Пахтакор" Суюнов, Аъзамов ва Сайфиев билан шартномани 2022 йил охиригача узайтирди

Narzulla Saydullayev
15 авг 2019, 16:53
"Пахтакор" футбол клуби асосий таркибнинг уч нафар футболчиси билан амалдаги шартномалар узайтирилганини маълум қилади.

Дарвозабон Элдор Суюнов, ҳимоячилар Шерзод Аъзамов ва Фарруҳ Сайфиев билан амалдаги шартномалар 2022 йил охиригача узайтирилди. Суюнов ҳамда Аъзамов 2017 йилнинг ёзидан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Сайфиев эса 2018 йил бошида "Пахтакор"га кўчиб ўтганди. Эндиликда ушбу футболчилар яна уч йилдан ортиқроқ муддатга келажакларини клубимиз билан боғлашди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz