UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли"  12 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  42 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

"Пахтакор" кимни қайтармоқчи, клуб сметаси қисқардими? Янгиликлар

"Пахтакор" кимни қайтармоқчи, клуб сметаси қисқардими?

Тошкентдаги "Жар" стадионида Про лига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" ўйини ўтказиляпти (ҳозирча 3:0).

Олимпик

Абдурауф Бўриев - 47', Муҳаммадали Ғиёсов - 61', Алишер Одилов - 65'

ПРО лига. 10-тур

08/06/2021, 18:00

0
:
3
Тугади

Нефтчи

45'
90'
47'  Абдурауф Бўриев
51'  Муҳаммадали Ғиёсов
58'  Шаҳзод Тоиров (Элдор Бегимов)
61'  Муҳаммадали Ғиёсов
65'  Алишер Одилов
69'  Муҳаммадали Ғиёсов (Фаррух Мухторов)
69'  Алишер Одилов (Русланбек Жиянов)
69'  Бектемир Абдуманнонов (Отабек Жўрақўзиев)
82'  Абдурауф Бўриев (Диёр Рамазонов)
45'  Собит Синдаров
46'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
46'  Дарко Станоевич (Худойшукур Сатторов)
49'  Марко Обрадович
66'  Абдулло Олимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Марко Обрадович (Шерзод Каримов)
67'  Саидулло Раҳматов (Умар Адҳамзода)

Биз ҳам ушбу баҳсни ёритиш мақсадида сайтимиз жамоаси билан ўйингоҳга ташриф буюрганмиз. Учрашувни томоша қилиш учун ўзбек футболига бевосита алоқадор бўлган расмийлар, ўтмишнинг машҳур футболчилари ташриф буюришган. Жумладан, футболимиз тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири, бугунги кунда пойтахтнинг "Пахтакор" клубида спорт директори сифатида фаолият юритаётган Жафар Ирисметов ҳам. Биз юзага келган имкониятдан фойдаланиб Жафар акани суҳбатга чорлаб, бир нечта саволларимизга жавоб олдик...

— "Пахтакор" ҳокимлик тасарруфига ўтгани ҳақида хабар берилди. Аммо жамоа ичидаги ҳолат мавҳумлигича қолмоқда. Биламизки, "SFI Management Group" даврида клубнинг иқтисодий аҳволи жуда зўр эди. Энди "Пахтакор"нинг сметаси қисқарадими?

— Йўқ, жамоа сметаси ўзгаришсиз қолади. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан аллақачон суҳбатлашдик. У кишининг футбол ҳақидаги қарашлари бизга ёқди. Энди клуб сиёсати асосан маҳаллий футболчиларга қаратиб, уларни янги даражага чиқаришга қаратилади.

— Биринчи давра якунига оз фурсат қолди. Смета ўзгаришсиз қолгани ҳақида айтдингиз. Мавсум аввалида бир қатор етакчилар жамоани тарк этганди. Имконият бўлса, ёзги трансфер ойнасида уларнинг ўрни тўлдириладими?

— Йил бошида баъзи етакчиларни йўқотишимизга клубнинг келажаги мавҳум ҳолатда экани сабаб бўлганди. ОЧЛдаги муваффақиятсизликларга ҳам шу сабабчи. Мухлислар биздан хафа бўлган бўлишлари мумкин. Лекин уларни ишонтириб айтишим мумкин, келаси йил барчаси бошқача бўлади. Чунки ҳозир бизда авлодлар алмашинуви жараёни ўтяпти. Жорий йил бунақа вазиятда "Реал" ва "Барселона" ҳам кубоксиз қолганига гувоҳ бўлдик.

Ҳа, энди жамоа таркиби кучайтирилади. Кеча Ҳожимат Эркиновнинг жароҳатга йўлиққанидан хабарингиз бор. У жамоамиз учун улкан йўқотиш. Шу туфайли бир қатор кучли футболчиларни олиб келишни режалаштиряпмиз, аммо бу трансферлар қишда амалга ошса керак.

— Сир бўлмаса, гап айнан кимлар ҳақида боряпти?

— Сизга айтишим мумкин бўлган ягона исм - Игорь Сергеев. Унинг ўзи йил аввалида ҳам жамоамизда қолишни истаганди.

— Игорь ёзда қайтадими?

— Ҳа, Сергеевни ёзда қайтариш борасида ҳаракат қиляпмиз. Бироқ унинг "Актобе" билан шартномаси бор. Воқеалар ривожини кузатамиз.

— Сергеевнинг трансфери амалга ошмаса, бошқа ҳужумчи олиб келинадими? Ҳар ҳолда Дердийок рақобатдан ҳоли бўлиб қолгани унинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши эмас.

— "Пахтакор" учун энг муносиб вариант Игорь, деб ўйлайман.

— Собиқ ҳужумчи сифатида Эрен Дердийокнинг ҳаракатларини қандай  баҳолайсиз? Швейцариялик футболчини клуб тарихидаги омадсиз трансферлар қаторига қўшсак бўладими?

— Фикрингизни тасдиқласам, кимлардир хафа бўлиб қолиши мумкин...

— Шота Арвеладзенинг жамоага қайтиши ҳақида гап-сўзлар чиқди. Бунда жон борми?

— Ҳа, шундай миш-мишлар тарқалди. Аммо ҳозирча Питер Хюистра биз билан. Фурсатдан фойдаланиб, нидерландиялик мутахассис ва жамоамиз вакилларига ташаккур айтиб қоламан. Улар "Пахтакор"нинг қийин кунларида, 4 ойлаб маош олишмаса-да, майдонда борларини беришди...

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика