"Пахтакор" ўз футболчиси "Қўқон-1912"га ижарага берилганини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
22 фев 2021, 16:03
Ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов 2021 йил охиригача "Қўқон-1912" жамоасига ижарага берилди.

"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси саналган Собиржонов кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Қўқон-1912" жамоасига ижарага берилди. Умид қиламизки, унинг ушбу жамоадаги фаолияти омадли бўлади ва Асад келажакда "Пахтакор"нинг ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўшади", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz