UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлмаган»  0 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  15 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров Янгиликлар

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий, "Нефтчи", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган Андрей Фёдоров айни пайтда юртимизда бўлиб турибди.

Мутахассис U-23 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб Андрей Витальевичнинг ўйиндан олган таассуротлари, футболчиларимизнинг Россия клубларидаги ўйинлари ва Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта Ўзбекистон кўрсатган ўйин ёқди. Лекин рақибнинг даражасини ҳам унутмаслик керак. Гонконг фақат 15 дақиқа қаршилик кўрсата олди. Гол уриб олганимиздан сўнг футболчилар хотиржам ўз ўйинларини кўрсатишга ўтишди. Чунки олдинда Эрон билан муҳим ўйин кутиб турибди. Менга эса футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати ёқди. Рақиб енгил, деб хотиржамликка берилиб кетишмади. Ҳар бир вазиятни голга айлантиришди. 

- Ўзбекистон чемпионати учрашувларини тўлиқ кўрмаётган бўлсамда, ижтимоий тармоқларда вазиятлардан яратилган видеоларни кузатиб бормоқдаман. Чемпионлик учун 3-4 жамоа курашади. Булар "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи". Битта жамоани кўрсатиш қийин. Охирги тур олдидан очколар фарқи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу борада барчага омад тилайман. Ўйлайманки, кураш охирги тургача давом этади. 

- Ўзбекистонлик футболчилар рус клубларига ўтмоқда. Одатда кўплаб мураббийлар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида сўрайди. Мендан сўраганларга шунчаки кўрмасдан туриб футболчиларнинг сифатлари ҳақида гапира олмайман. Шу боис мана стадиондан ўзим кузатишга қарор қилдим. Айрим футболчилар эътиборимни тортди. Уларнинг салоҳиятига келсак, барчаси ўзларига боғлиқ. Дейлик, Аббос Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиевда ажойиб сифатлар бор. Файзуллаев атлетик тарафлама жуда енгил футболчи. ЦСКА сафидаги ўйинларини кўрдим, жисмоний куч тарафлама ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишга қийналди. Лекин иккисининг ҳам салоҳияти юқори. 

-"Локомотив"да яхши дамларни ўтказгандик. Уларнинг жойи Суперлигада. Аминманки, бу йил Про лигада вазифани бажариб элитага қайтади. Клубга бу йўлда омад тилайман.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика