UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  342 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  2 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  24 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров Янгиликлар

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий, "Нефтчи", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган Андрей Фёдоров айни пайтда юртимизда бўлиб турибди.

Мутахассис U-23 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб Андрей Витальевичнинг ўйиндан олган таассуротлари, футболчиларимизнинг Россия клубларидаги ўйинлари ва Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта Ўзбекистон кўрсатган ўйин ёқди. Лекин рақибнинг даражасини ҳам унутмаслик керак. Гонконг фақат 15 дақиқа қаршилик кўрсата олди. Гол уриб олганимиздан сўнг футболчилар хотиржам ўз ўйинларини кўрсатишга ўтишди. Чунки олдинда Эрон билан муҳим ўйин кутиб турибди. Менга эса футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати ёқди. Рақиб енгил, деб хотиржамликка берилиб кетишмади. Ҳар бир вазиятни голга айлантиришди. 

- Ўзбекистон чемпионати учрашувларини тўлиқ кўрмаётган бўлсамда, ижтимоий тармоқларда вазиятлардан яратилган видеоларни кузатиб бормоқдаман. Чемпионлик учун 3-4 жамоа курашади. Булар "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи". Битта жамоани кўрсатиш қийин. Охирги тур олдидан очколар фарқи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу борада барчага омад тилайман. Ўйлайманки, кураш охирги тургача давом этади. 

- Ўзбекистонлик футболчилар рус клубларига ўтмоқда. Одатда кўплаб мураббийлар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида сўрайди. Мендан сўраганларга шунчаки кўрмасдан туриб футболчиларнинг сифатлари ҳақида гапира олмайман. Шу боис мана стадиондан ўзим кузатишга қарор қилдим. Айрим футболчилар эътиборимни тортди. Уларнинг салоҳиятига келсак, барчаси ўзларига боғлиқ. Дейлик, Аббос Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиевда ажойиб сифатлар бор. Файзуллаев атлетик тарафлама жуда енгил футболчи. ЦСКА сафидаги ўйинларини кўрдим, жисмоний куч тарафлама ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишга қийналди. Лекин иккисининг ҳам салоҳияти юқори. 

-"Локомотив"да яхши дамларни ўтказгандик. Уларнинг жойи Суперлигада. Аминманки, бу йил Про лигада вазифани бажариб элитага қайтади. Клубга бу йўлда омад тилайман.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика