UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  5 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган Янгиликлар

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган

"Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машариповга Туркиянинг "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун турк матбуотида, хусусан "FotoMac" нашри тарқатган хабарга кўра Машариповнинг трансфер нархи 6 миллион евро баҳоланган ва бу "Трабзонспор" клубини қўрқитиб юборгани ҳақида маълумот берган.

Машарипов "Трабзонспор"га ўтмайди, унинг нархи туркларни шокка туширди 

Мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида, сайтимиз таҳририяти "Пахтакор" раҳбарияти билан боғланди. Тошкент клубининг "championat.asia"га маълум қилишича, турк матбуотидаги хабар асоссиз. Яъни, "Пахтакор" Машариповнинг трансфер нархини 6 миллион евро баҳоламаган. Шунингдек, клублар ҳали расман музокараларга киришмаган. "Трабзонспор" клуби Машариповнинг трансфери бўйича ҳозирча расмий сўров юборгани йўқ.

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ 

Куни кеча Машариповнинг трансфери бўйича Шаҳбоз Беғамов маълум қилганидек, "Пахтакор" ва турк клуби ўртасидаги музокаралар ҳали расмий жараёнга кўчмаган. Ва бу кўп жиҳат аввало футболчи ҳамда клубнинг ўзаро шартнома шартларини келишувига ҳам боғлиқ масала. Туркия клуби Машариповга жиддий қизиқмоқда, лекин ҳали аниқ таклиф билан тошкентликларга мурожаат қилмаган.

"Пахтакор" Жалолиддин Машариповнинг трансфери бўйича "Трабзонспор" билан музокараларга киришишга тайёр ва томонлар буни ўзаро ҳал этишлари мумкин.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика