"Пахтакор" легионери "Насаф"га қарши ўйинда жароҳат олди

Tolibjon Qosimov
20 ноя 2017, 18:16
Кеча Олий лига 29-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси Қаршида "Насаф"га 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра ана шу учрашувда тўпиғидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Иккинчи бўлимда рақиб футболчиси тўп учун курашда унинг оёғи устига тушгани сабабли Тиагонинг тўпиғи ёрилган. Шунга қарамай, у ўйин охиригача беллашувни давом эттиришга қарор қилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасида Безерранинг камида икки ҳафта гипсда юриши кераклиги ҳақида қарорга келинди. Шундан сўнг у яна машғулотларга қайтиш имкониятига эга бўлади - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz