UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  1 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  2 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  4 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  11 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  4 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  2 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7

"Пахтакор": Йил байрам тадбири билан якун топди Янгиликлар

"Пахтакор": Йил байрам тадбири билан якун топди

Шанба куни "Аракс" ресторанида "Пахтакор" клубининг янги йил байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб сўзга чиққан клуб вице-президенти Самвел Бабаян қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

- 2013 йил биз бирор совринга эга чиқмадик. Лекин айнан шу йил бизни янада бирлаштирди. Биз қийин ҳолатдан биргаликда чиқиб кета олишимизни исботладик. Биринчи даврада асосий таркиб футболчилари етишмаслиги сабабли муҳим 9 очкони қўлдан бой бердик. Якунда ўша ўйинлар бизга қимматга тушди. Иккинчи даврани ёш ўйинчилар жуда муваффақиятли ўтказишди. Бу эса эртанги кунга катта ишонч билан қарашга имконият беради. Жамоа олиб борган тўғри иш туфайли бугунги кунда асосий таркибнинг аксарият қисмини клуб тарбияланувчилари ташкил этишмоқда. Насиб қилса, 2014 йилда биз ушбу футболчилар билан чемпионат ва кубокда муваффақиятли иштирок этамиз. Шу ўринда меҳмон бўлиб ўтирган фахрийларга раҳмат айтаман. Сиз клуб тарихини ёзгансиз, ҳозирги футболчиларга ўрнак бўлгансиз. Барчангизга келаси йил омад, бахт ва саломатлик тилаб қоламан.

Шундан сўнг узоқ йиллар клубда фаолият юритган Шуҳрат Жалилов, ЎФФ "Фахрийлар кенгаши" раиси Наримон Жалолов клуб раҳбарияти олиб бораётган ишлар ҳамда жамоа ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтишди. Кейин ёшлар лигасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоамизга ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда Наримон Жалолов кумуш медалларни тақдим этишди.

Мухлислар ҳам тадбирда фаоллик кўрсатишди. Ишқибозлар орасида ўтказилган сўров якунларига кўра, энг яхши футболчи ва энг чиройли гол муаллифи деб ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе топилди. Грузиялик футболчига мухлислар клуби томонидан тайёрланган совға топширилди.

Байрам тадбири давомида барчада кўтаринки кайфият кузатилди. Бу келаси мавсумда жамоага ғолиблик руҳиятига қайтишга ёрдам бериб, бир йилдан кейин қўлга киритилган совринларни ҳам нишонлаш насиб этади деган умиддамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика