UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  2 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

"Пахтакор": Футболчиларимиз мавсум қаҳрамонлари сафида Янгиликлар

"Пахтакор": Футболчиларимиз мавсум қаҳрамонлари сафида

Олий лиганинг 2015 йилги мавсуми яна бир турдан кейин якунига етади.

Ҳозирча "Пахтакор" 11-чемпионлик учун яхши имконият ҳосил қилган. Охирги турда Тошкентда "Андижон" доғда қолдирилса, бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ортда қолган 29 тур мобайнида футболчиларимиз ўзларини кўрсатиб келишмоқда. Жумладан, Игорь Сергеев 21 тўп киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлардан бири ва яна 3 голли паси билан гол+пас рўйхатида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Гол билан тугаган пас оширишларини энг кўп "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов уддалаган. У 11 марта жамоадошлари учун шундай имконият берган. Ундан кейин катта Жасур Ҳасанов 9 ва ярим ҳимоячимиз Шерзод Каримов 8 мартадан шундай ишни амалга оширишган. Станислав Андреев ҳисобида гол билан тугаган 7та тўп ошириш мавжуд. Стас 8 гол уриб, гол+пас тизимида олий лигада 5-поғонада бормоқда. Бир неча учрашувларда у чап қанот ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қилганини ёддан чиқармаслик лозим.

Ёш ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов майдонда кўп вақт ўйнамаган бўлса-да, фойда келтириш борасида жуда яхши натижага эга. У 3 гол уриб, 6 бор голга сабаб бўлган ҳаракатларни амалга оширган. Шунингдек, жамоадаги қолган футболчиларнинг ишончли ўйинларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим.

Жамоамиз олдида 20 ноябрь куни "Андижон" билан ўтадиган муҳим ўйин турибди. Умид қиламизки, унда жамоамиз ижобий натижа қайд этади ва мавсумни муваффақиятли якунлайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика