UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Вальверде: "Сити" футболни биздан яхшироқ ўйнайди, аммо биз "Реал"миз"  2 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  0 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  8 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  16 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  54 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью) Янгиликлар

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью)

Ноқулай об-ҳаво ва икки мамлакат футболини таққосладик.

"Қайрат" ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов Championat.Asia'га интервью берди ва унда Жасур Жалолиддинов билан дўстлиги, ноқулай об-ҳаво, икки мамлакат футболи ва "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйиндан нималар кутаётганини бўлишди.


- Ўйиндан нима кутяпсиз? "Қайрат" ўйинчиларида қандайдир ўзгача тайёргарлик борми?

- Бу биз учун жуда принципиал ўйин. Бундан ташқари, бу янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйин. Биз "Пахтакор"нинг мавсумолди тайёргарлигидаги энг кучли рақиб бўлишини тушунамиз. Жамоадаги барча эртанги ўйинга тайёр, нималарга қодирлигимизни ва мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимизни кўрсатишимиз керак. "Пахтакор"да кўплаб кучли ва тажрибали ўйинчилар бор, бу биз учун жуда сифатли спарринг бўлади.

- Қирғизистондансиз, Қозоғистонда ўйнайсиз ва Ўзбекистондан жамоалар билан тўқнаш келгансиз. Балки қозоқ ва ўзбек футболини солиштира оларсиз?

- Икки бор Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаганман, олдин Суперлига ўйинларини кузатганман. Аммо, солиштириш қийин, сабаби Қозоғистон УЕФАга, Ўзбекистон эса ОФКга киради. Қозоғистон клублари еврокубокларда ўйнашади, ўзбек жамоалари эса ОФК Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида яхши иштирок этишади. Ўзбекистонда майдонлар яхшилигини аниқ айтишим мумкин - ҳамма ерда табиий чим.



- Услуб бўйича солиштира оласизми? Кўплар ўзбек футболи кўпроқ техникага урғу беради, қозоқларникида эса кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилади деб ҳисоблайди.

- Агар Қозоғистон Премьер-лигасининг топ-клублари билан таққосласак, фарқ йўқ. У ерда ҳам техника билан барчаси жойида. Ўзбекистонда ҳозирда "Насаф"нинг етакчилардан бири эканлигини биламан ва кўплаб ўйинларни кўрганман. Кўрганларимдан ва Ўзбекистон терма жамоасининг қандай ўйнашидан келиб чиқсак, ўйинчилар ҳақиқатдан ҳам жуда техникага бой. Шу билан бирга уларда жисмоний ҳолат билан муаммо бор демаган бўлардим. Шу сабаб, айтганимдек, катта фарқ йўқ.

- Ўйин куни ноқулай об-ҳаво бўлиши айтилмоқда. Бу ўйинчиларга сифатли футбол кўрсатишга ҳалақит бермайдими?

- Биз Олмаотада бундай об-ҳавога кўникканмиз (кулади). Эҳтимол бу "Пахтакор"га кўпроқ ҳалақит берар, сабаби сизларда об-ҳаво илиқроқ. Бу ерга келганимизда фарқни сездик. Аммо, барибир профессионаллармиз ва ҳар қандай шароитда ҳам ўйнашга тайёрмиз.



- "Қайрат"да Жасур Жалолиддинов билан ўйнагансиз. У ҳақида нима дея оласиз ва сизнингча нега жамоада ўрнини топа олмади?

- Жасур – ажойиб ўйинчи ва зўр инсон. У билан ҳалигача дўстмиз ва гаплашамиз. У "Қайрат"га келиши биланоқ, уни жуда илиқ кутиб олганман.

Унга "Қайрат"да нима етишмаганига келсак, балки сабр бўлиши мумкин. Уни жамоага Қурбон Бердиев таклиф қилди ва Жасур унинг қўл остида ўйнади. Сўнгра Бердиев кетди ва жамоа янги мураббий билан бошқача ўйнайдиган бўлди. Балки шунчаки янги талабларга мослаша олмагандир. Аммо, у жуда техникали ва ақлли футболчи. Унинг тез орада Ўзбекистон терма жамоасини сеҳрли чап оёғи билан олға бошлашига ишонаман.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика