UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  12 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  11 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  67 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 63 йил тўлди Янгиликлар

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 63 йил тўлди

Теглар :  Пахтакор
1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" ўзининг илк расмий учрашувида майдонга тушган.

1951 йил Тошкентда "Пахтакор" қишлоқ спорт жамияти ташкил этилган, аммо футбол жамоаси сифатида фаолиятини "Пахтакор" 1956 йил январь ойидан бошлаган. Мураббийликка "Динамо" Москвадаги иши билан таниш бўлган таниқли мутахассис Валерий Бехтенев таклиф этилган. 1955 йил Одессада бўлиб ўтган қишлоқ жамоалари ўртасида Собиқ Иттифоқ биринчилигида "Пахтакор" қатнашган. Чемпионатлардаги илк расмий учрашуви эса 1956 йил 8 апрель санасига тўғри келган.

Дастлабки учрашувларини Ўзбекистоннинг бош жамоаси Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. Чунки айни пайтда юртимизнинг бош аренасига айланган "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг август ойида ишга туширилган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоа билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйин қайдномаси билан танишинг:


"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.

"Пахтакор": Пётр Волостнов, Акмал Азизхўжаев, Анатолий Козенков, Виталий Виткалов, Идгай Тазетдинов, Қобил Муқимов, Яков Капров, Лазиз Мақсудов, Владимир Канунников, Александр Мурашов, Михаил Боркин.

Гол: Лазиз Мақсудов, 44-пен.


Ҳозирга келиб "шерлар" 11 мартадан Ўзбекистон чемпионатида ва Кубогида зафар қучиб, мамлакатимизнинг энг совриндор жамоасига айланган. Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини энг кўп бор ҳимоя қилган жамоа ҳам "Пахтакор" ҳисобланади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика