UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди Янгиликлар

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди

"Пахтакор" футбол академияси Термиз шаҳридан кейин Қувасойда ҳам ўз бўлими фаолиятини ишга туширди.
Клуб спорт директори Григорий Цейтлин, академия директори ўринбосари Валерий Бородавкин ва Қувасой шаҳар 1-сонли БЎСМ футбол мураббийи Акбар Сиддиқов бўлимнинг расмий очилиш маросимида иштирок этишди. Қувасойдаги мактабда барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, тарбияланувчилар ихтиёрида катта ва кичик табиий чимли футбол майдонлари, ёпиқ зал, бассейн, тренажёр зали ва сауна мавжуд. Айни пайтда уч ёш гуруҳ тоифасида 48 нафар тарбияланувчи футбол сабоқларини олмоқда. Энди тарбияланувчилар ва гуруҳлар сони ўсиб боради. "Пахтакор" академияси мураббийлари вақти-вақти билан Қувасойга ташриф буюриб, зарур маслаҳатларни бериб боришади. Тарбияланувчилар зарур спорт либослари билан таъминлаб борилади.

Григорий Цейтлин ушбу бўлим очилиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

- Термиз шаҳрида ишга туширилган бўлим 2 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Биз академия учун бирор ҳудудда бўлим очишда у ердаги шароитларни ҳисобга оламиз. Қувасойдаги 1-сонли БЎСМда ёшларга керакли шароитлар яратиб берилган. Тарбияланувчиларнинг келажакда муваффақиятларга эришиши учун имконият бор. Ушбу мактаб таклифига кўра, барча ҳолатларни ўрганиб чиқдик. Умид қиламизки, бу билан Қувасой шаҳридаги ёшларнинг футболга бўлган қизиқишларини ошириб бера оламиз. Ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари жуда фойдали. Академиямиздаги мутахассислар зарур пайтда у ерга бориб, маслаҳатлар бериб туришади.

"Пахтакор" академиясининг Қувасой шаҳридаги бўлими расман фаолиятини бошлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика