Пау Торрес "Юве"га қарши 3:0 ҳақида: "Моренонинг чиқиши ўйинни кескин ўзгартирди, Рульи эса ажойиб эди"
17 мар 2022 11:47
Янгиликлар
Пау Торрес "Юве"га қарши 3:0 ҳақида: "Моренонинг чиқиши ўйинни кескин ўзгартирди, Рульи эса ажойиб эди"
Пау Торрес "Вильярреал"нинг чемпионлар Лигаси 1/4 финалига чиққани ҳақида гапирди.
Испан клуби ҳимоячиси "Ювентус"га қарши 1/8 финал жавоб ўйини (3,0, илк ўйин - 1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди. Футболчи ушбу ўйинда ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйди.
"Режа шундай эди: интригани имкон қадар узоқроқ сақлаб қолиш. Бизнинг бир неча асосий ўйинчиларимиз захирада қолишди ва Жерар [Морено]нинг чиқиши ўйинни кескин ўзгартирди. Бу топ-ўйинчи.
Биз ўйингача ҳатто бундай ҳисобда ютишимизни ўйламагандик ҳам. Уларда имконият бўлишини билгандик, аммо Рульи ажойиб эди ва бизга бироз омад кулиб боқди. Аммо, омадсиз ҳеч нарсанинг иложи йўқ", - дейди Торрес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар