UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  6 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  1 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади Янгиликлар

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади

Теглар :  ПФЛ
12-13 октябрь кунлари Лига вакиллари Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиллик форумида иштирок этганди.

Ўтган йил Дубайдаги ва бу йил Варшавадаги форум давомида Ўзбекистон ҳамда Туркия футболи ташкилотлари ўртасида илиқ муносабатлар йўлга қўйилди.

Варшавадаги учрашув давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳамда Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк Ўзбекистон Суперлигаси клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун Истанбулда ўқув-семинар ташкил этиш масаласида фикр алмашганди. 28-ноябрь куни мазкур масалада якуний келишувга эришилди.

Шу йилнинг 7-11 декабрь кунлари Суперлиганинг 7 та ҳамда Пролиганинг 4 та клубидан бўлган жами 20 нафар мутахассис Истанбулга ташриф буюради. Унинг доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: “Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш”, “Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш”, “Маркетинг ва чипталар савдоси” бўйича семинар бўлиб ўтади. Бунда футбол клубларининг 2024-йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Семинарлар давомида Фенербаҳче клубининг раҳбарлик органларида фаолият олиб бораётган Ўкан Ўзкан, Тезжан Шайли, Эгемен Эргюден, Галатасарай вакиллари Мурат Эрсой, Женк Эргун, Начи Жансун, шунингдек, Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этади. Ўзбекистонлик мутахассислар ўз клуби фаолияти билан солиштириш имкониятига эга бўлиши учун Фенербаҳче ҳамда Галатасарай клублари тузилмаси билан тўлиқ таништирилади, уларга мазкур клублар инфратузилмаси, иш фаолияти тўлиқ кўрсатилади.

Семинар иштирокчилари Туркия футбол ассоциациясига қарашли спорт маркази билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бугунги кунда ўз футбол марказини ташкил этиш ва уни ишга тушириш ишларини олиб бормоқда. Мазкур қадам мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида нечоғли муҳим эканлигини ЎФА мутахассислари Марокаш ҳамда Венгрия мисолида ўрганиб қайтишганди. Бу борада Туркияда яратилган шароит ҳам ўзбекистонлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлишига шубҳа йўқ.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика