ЎзПФЛ Осиёда аёллар жамоаларини ҳам лицензиялаш бўйича биринчилардан бўлди
03 мар 2022 07:40
Янгиликлар
ЎзПФЛ Осиёда аёллар жамоаларини ҳам лицензиялаш бўйича биринчилардан бўлди
Осиё футбол конфедерацияси ўтган йилдан эътиборан қитъада аёллар футболини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Хусусан, ўтган йили қитъа бўйича илк бора аёллар жамоалари ҳам синов тариқасида лицензиялашдан ўтказилди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялаш жараёнига жалб этди.
Якунда “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” Осиё бўйича энг биринчи аёллар жамоаларидан бўлиб ОФК лицензиясига эга чиқишди. 2022 йилдан эътиборан мазкур жараён барча қолган аъзо давлатларда ҳам мажбурий тартибда татбиқ этилади. 2023 йилда аёллар жамоалари ўртасида илк наъмунавий 8 та клуб иштирокида Осиё Чемпионлар лигаси ташкил қилинса, 2024 йилдан эътиборан аёллар жамоалари учун тўлақонли ОЧЛга старт берилади ва унда фақат лицензия олган клубларгина иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар