UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  2 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  7 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  18 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   5 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0

Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб? Янгиликлар

Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?

Париж oлимпиадасида иштирок этаётган Канада аёллар футбол миллий жамоасидан 6 очко олиб ташланди.

Канада ташкилий қўмитасининг бир неча аъзолари, жумладан, бош мураббий ҳам ўйинларда ишлашдан четлатилди. Улар ҳалол ўйин қоидаларини бузганликда айбланди

Аниқланишича, 22 июл куни жамоа ходими Канаданинг бўлажак рақиби Янги Зеландия аёллар миллий жамоаси машғулот ўтказаётган майдон атрофида дрон учириб, уларни хуфёна кузатган.

Франция расмийлари дронни Канада жамоаси таҳлилчиси Жои Ломбард учирганини аниқлаган. Оқибатда, у ва ёрдамчи мураббий Жасмин Мандер ўйинлардан четлатилди. Франция прокуратураси дрон операторини ҳибсга олди. У айбига иқрор бўлган ва 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бош мураббий Беверли Пристман янги зеландияликларга қарши ўйинда жамоани бошқармасликка қарор қилди ва кейинроқ Канада МОҚ томонидан Олимпия ўйинларининг қолган қисмига дисквалификация қилинди. Мураббийнинг ўзи, биринчи хабарлардан сўнг, ёрдамчиларининг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида билмаслигини айтди.

Канада Янги Зеландия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг, ФИФА ундан 6 очкони олиб ташлади.

Ломбарди, Пристман ва Мандер ФИФА томонидан 12 ойга дисквалификация қилинди, Канада футбол федерацияси ҳам 225 минг доллар жаримага тортилди.

Маълумот учун, Канада терма жамоаси гуруҳдаги ҳар икки учрашувда ғалаба қозонганди. Бугун улар Колумбияга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика