UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35РПЛ. “Крилья Советов” – “Ростов” баҳсининг асосий таркиблари билан танишинг  1 19:25“Бавария” футболчиси “Ливерпуль”га ўтишга рози бўлди  0 19:05АПЛ. МЮ, “Лестер” иштирокидаги баҳслар бошланди (онлайн ҳисоб)  4 18:50Сетьен Мессининг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди  3 18:30Карикатура: Кетма-кет 4 йилдан бери Самора совринини қўлга киритаётган Ян Облакка муносиброқ рақиб топилди  3 18:07АПЛ. "Лестер" - "Кристал Пэлас" ва МЮ - "Борнмут" ўйинларининг асосий таркиблари билан танишинг  18 18:00К-лига. Алибоев ҳаракат қилаётган "Сеул" меҳмонда "Сувон Самсунг" билан жанговар дуранг ўйнади  2 17:58БАТЭ - "Энергетик-БГУ" 0:1 (матнли трансляция)  19 17:45Остон Ўрунов "Уфа"нинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди  9 17:20БАТЭ - "Энергетик-БГУ". Асосий таркиблар маълум  17 17:03К-лига. 6та гол урилган ўйинда Турсунов жамоаси ғалаба қозонди  1 17:00Olamsport: UFCда узоқ кутилаётган жанг бекор қилинди, Фергюсон Хабибга мурожаат қилди ва бошқа хабарлар  0 16:48Пеллегрини тез орада Ла Лига клубида иш бошлайди  1 16:40А Сериядаги пойгалар давом этади. "Ювентус"га бу сафар ҳам рақиб топилмайдими?  1 16:23Карикатура: Месси кейинги йилда "Барселона"дан кетмоқчи  11

Ўзбекона услубдаги "Ман Сити", тарихни ёдга олган "Ливерпуль"... АПЛнинг асосий клублари либосларидаги ўзгаришлар Янгиликлар

Ўзбекона услубдаги "Ман Сити", тарихни ёдга олган "Ливерпуль"... АПЛнинг асосий клублари либосларидаги ўзгаришлар

Янги мавсумда АПЛнинг бир неча клубларида техник ҳомийлар ўзгаради. Хўш, 2020/21 йилги мавсум Туманли Альбионда футболчилар қандай либосларда ўйнаши мумкин?

"Ливерпуль": "Nike"

"Ливерпуль"нинг янги мавсум учун либослари илк кўринишлари пайдо бўлганди. Албатта, Nike томонидан илк марта ушбу клубга форма тайёрлаб берилмоқда. 1 июнь кунидан томонлар ўртасидаги шартнома кучга кириши керак эди, аммо мерсисайдликлар "New Balance" либосларида мавсумни якунлаб қўйишини расман маълум қилди.

"Ливерпуль"нинг асосий либоси

"Ливерпуль"нинг янги уй ўйинлари учун либослари "Найк" томонидан доимгидек қизил рангда ишлаб чиқарилди. Ёқа ва манжетларда оқ-яшил йўлакчалар ўтказилган.

Янги либосларда эса логолар тахминан шундай кўринишда бўлади.

"Ливерпуль"нинг сафар либослари

Кутилганидек, янги сафар ўйинлари либослари осмонрангда бўлиб, олди қисмида абстракт графикалари жойлаштирилган. Логотип ва эмблемалар қора рангда бўлиб, ёқа қисм ҳам шу тарзда ишланган.

Барчамиз сезганимиздек, "Nike" "Ливерпуль" учун логотипдан кўра, "Liverbird" яъни "Ливерпуль қуши" рамзини ишлатишда давом этади. "Standard Chartered" логотипи ажралиб туриши учун эса ёзувга осмонранг рамка қўшилган.

"Ливерпуль"нинг қўшимча либоси

"Ливерпуль"нинг янги 2020/21 йилги мавсум учун қўшимча либоси илк расмлари. Унда гетралар қора-кулранг катак-катаклардан ташкил топгани кўрсатилган бўлса, логотип пушти рангда ёзилган.

"Nike" ишлаб чиқарган учинчи либос ранги қуйида кўрсатилган. Унга кўра либослар тўқ кулранг рангда бўлиб, ёзувлар ва логолар пушти рангда ёзилади. Бу эса ёзувлар яққол кўриниб туриши учун хизмат қилади.

Бундай усулларни "Nike" бошқа брендларда кўрсатиб улгурганди. Катта эҳтимол билан либослар бренднинг асосий шаблонига қараб яратилади.

2000-йилларнинг бошида "Ливерпуль"нинг альтернатив формаси шу кўринишда бўлганди. Энди бундан буёғига шундай либослар деярли ҳар доим кўриниш бериши кутилмоқда.

"Манчестер Сити": "Puma"

Бу ерда биз башоратчилик қилмасак ҳам бўлади. "Манчестер Сити" келаси мавсум учун либослари қандай бўлишини кўрсатиб ҳам берди.

"Манчестер Сити"нинг асосий либослари

Карантин вақтида клубнинг келаси мавсум учун расмий либослари "Puma"нинг АҚШдаги расмий дўконларида сотилишни бошлади. Умуман олганда формалар 1 июндан сотилиши керак эди.

"Сити"нинг янги либослари анъанавий рангда бўлиб, мозайка кўринишида ишланган.

Янги либослар "Crafted from culture" сериясининг бир қисми бўлиб, Манчестердаги мозайкадан илҳом олинган.

"Манчестер Сити"нинг сафар ўйинлари учун либослари

Янги либослар қора-кўк рангда бўлиб, ҳомийлар номи оч пушти рангли ёзувларда туширилган. Либосни оч-кўк рангли чизиқ ажратиб туради. Ўртадаги нақшлар эса Манчестер марказидаги Каслфилд архитектура намунасидан олинган.

Демак, формалар Манчестер шаҳридаги икки хил кўринишдаги иншоотлардан олинган. Икки либосда ҳам нақшлар олди томонга ишланган бўлиб, орт томонда рақам ажралиб туриши учун безак берилмаган. Бу эса либосга ўзгача жозиба бериб туради.

"Манчестер Сити"нинг қўшимча либоси

Либос "Манчестер Сити"нинг анъанавий: кўк, оқ ва сиёхранг рангларидан яратилган. Ўртадаги нақшларга эътиборга олсак, ўзбекона миллий нақшларни кўриш мумкин.

"Puma"нинг ёзишига кўра, Манчестерда бўлаётган барча мусиқавий тантаналар бошқа гуруҳларга таъсир қилади. Барчага машҳур бўлган "Top of the Pops" теледастури BBC томонидан 1964-2006 йиллар давомида эфирга узатилган, аввалига кўрсатув фақатгина ушбу шаҳарда суратга олинган. Либос шу йилнинг июль-август ойларида сотувга чиқади.

Челси: "Nike"

Клубнинг либослар тўплами оммага ҳали намойиш қилинмаган бўлса-да, унинг кўриниши одамларга ёқиши аниқ. Келинг, "Челси"нинг навбатдаги мавсум учун либослари ҳақидаги маълумотларни биринчилардан бўлиб тақдим қиламиз.

Расмда "Челси"нинг келаси мавсум уй ўйинлари учун дизайни ва ранги келтириб ўтилган.

Албатта, либослар доимгидек кўк рангда бўлиб, клуб логосини сариқ ҳалқа ажратиб туради.

Дизайнга эътибор берадиган бўлсак, биз йўлакларни кўришимиз мумкин. Умуман олганда бу "Nike" томонидан "Челси"нинг 2020/21 йилги мавсум учун ишлаб чиқарган деярли барча нарсаларида учратишимиз мумкин.

Рюкзакда эса "Лондон ифтихори" номли ёзувни кўрамиз. Кўк шортик ва оқ пайпоқлар эса комплектни тўлдириб туради.

"Челси"нинг сафар ўйинлари учун либоси

Шу йилнинг июль ойига қадар оммага ҳавола этилиши кутилаётган либослар борасида илк маълумотлар йўқ эмас.

Бу расмда либоснинг ранги келтириб ўтилган.

Сафар ўйинлари либоси оч кўк-пушти рангда бўлади. Ҳозирча фақатгина шу расмдан хулосалар ясаш қийинроқ.

Фақатгина либосларда диагональ чизиқлар тортилиши мумкинлигини тахмин қила олишимиз мумкин. Қизиғи шундаки, гапларимизни тасдиқловчи кичик исбот ҳам бор:

Бу ранг 2005-06 йилги мавсумда "Umbro" томонидан ишлаб чиқилган либосларникига ўхшайди. Умуман олганда бу либос одамларда илиқ таассурот қолдирган. Чунки ўша мавсумда жамоа Жозе Моуринью қўл остида иккинчи марта чемпионликни қўлга киритганди.

"Челси"нинг қўшимча либоси

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Nike" "Челси" учун умуман бегона кўринишдаги футболкаларни ҳам сотувга қўймоқчи.

Яқиндагина "3" келаси мавсумда "Челси"нинг асосий ҳомийсига айланиши борасида маълумот баён қилинганди.  Биз эса ушбу либосга 3 логосини жойлаштириб кўрдик.

Қўшимча либослар сентябрь ойидан сотувга чиқарилади.

"Манчестер Юнайтед": Adidas

Интернетда манкунианликларнинг янги мавсум учун асосий либослари расми тарқалиб кетди.

"Манчестер Юнайтед"нинг уй ўйинлари учун либоси

"Манчестер Юнайтед"нинг янги мавсум уй ўйинлари учун либослари қизил рангда бўлиб, ўртасига оқ-қора штрих тарзида ишлов берилган. Елкада "Adidas"нинг уч чизиқли йўлакчалари жойлашган.

Уй либосларининг қизил рангда бўлиши табиий. 3 йўлакча ҳам оқ рангда. Илк кўрганингизни инобатга олмасак, оқ-қора ишловлар ўйин пайтида ёрқинроқ кўзга ташланади. Улар горизонталь текисланган бўлиб, қизил асосга чиройли эффект бериб турибди. "Манчестер Юнайтед"нинг янги мавсум учун шортик, гетра ва пайпоқлари оқ рангда бўлади.

"Манчестер Юнайтед"нинг сафар ўйинлари учун либослари

Жамоанинг янги мавсум учун сафар ўйинлари либослари кулранг ва тўқ-кулранг ранглар бўлиб, олди томонига эффект берилган. Клуб эмблемаси эса монохромга олинган. Барча чизиқлар ва йўлакчалар оқ рангда.

"Манчестер Юнайтед"нинг қўшимча либоси

МЮнинг учинчи комплект либослари оқ-қора рангда ишланган бўлиб, олди ва енг томонларига қўшимча эффект берилган. Чизиқлар эса Биринчи жаҳон уруши вақтида ишлатилган ҳарбий кемаларнинг бўялишидан илҳомланилган.

Либослар эса тахминан шундай кўринишда бўлади.

"Тоттенхэм": Nike

Интернетда "Тоттенхэм"нинг янги мавсум учун либослари расмлари пайдо бўлди.

"Тоттенхэм"нинг уй ўйинлари учун либослари

Янги либослар оқ рангда бўлиб, устки томонида оч кулранг тусдаги эффектлар билан бойитилган. Елка томонда эса тўқ кўк рангли қўшимчалар бор. Ён томонида оқ ва кўк рангни сариқ чизиқлар ажратиб туради.

"Тоттенхэм"нинг сафар ўйинлари учун либослари

Жамоанинг янги мавсум сафар ўйинлари учун либослари тўлиқлигича оч қора рангда бўлади. Ён томонида зигзаг шаклидаги пуштиранг чизиқлар тортилган. Енгни сиқиб турувчи жойи ҳам қора бўлиб, ўйин вақтида буни ажратиб бўлмайди.

"Тоттенхэм"нинг қўшимча либослари

Либос тўқ яшил рангда. Логотиплар эса оч яшил рангда туширилган.

Анъанадан чекинмаган ҳолда бу либоснинг ҳам ён томонида зигзаг шаклидаги пуштиранг чизиқлар тортилган. Шортиклар қора рангда бўлади. Ушбу комплект 2020 йилнинг ёз ойи ўрталарида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

"Арсенал": "Adidas"

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан бошлаб, клубнинг техник ҳомийси "Adidas" бўлади.

"Арсенал"нинг янги мавсум уй ўйинлари учун либослари

"Арсенал"нинг янги мавсум учун уй либослари қизил, енги ва ёқаси оқ рангда бўлади. Енгида эса оқ-қизил рангли чизиқлар тортилган. Ўртасига график ишлов берилган.

Катта эҳтимол билан ушбу ҳафтада "Арсенал"нинг 2020/21 йилги мавсум учун либослари сотувга чиқарилади.

"Арсенал"нинг сафар ўйинлари учун либослари

"Эмирейтс" бош ҳомий сифатида янги тегдан фойдаланишни бошлади - "Emirates - Fly Better". "Visit Rwanda's" (Руандага ташриф буюринг) логотипи эса елкага кўчирилган. Форма июль ойида сотувга чиқарилади.

Либосда эффект кўп бўлишига қарамай, оқ ранг сифатида қабул қилинади. Клуб ва "Adidas" логоси, шунингдек бошқа ёзувлар ҳам қора рангда туширилган. Елкада эса уч чизиқ тортилган.

"Арсенал"нинг қўшимча либослари

Ҳозирда расмга қараб қила оладиган биргина тахминимиз - либос ранги ўта замонавий гамма рангида бўлади. Барча ёзувлар ва логолар эса мандарин рангида ёзилади. Либослар ранги комбинацияси "Legend Marine / Light Flash Orange" деб номланади. Мандарин рангли шортик ва гетралар эса комплектни тўлдирмоқда.Бу либослар 20 августдан сотувга чиқарилади. Нарх эса 90 долларга баҳоланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
02 июн 20:11:03
Xurshid Bakhtiyaroff
"Visit Rwanda's" (Руандага ташриф буюринг) логотипи эса елкага кўчирилган. Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан бошлаб, клубнинг техник ҳомийси "Adidas" бўлади. Админла шу жойида хато кетган.Адидас 2019-20-мавсумдан бошлаб техник хомий Адидас.Висит Руанда эса 2018-19-мавсумдан бошлаб елкага ёзиларди
+2   
02 июн 20:09:20
Xurshid Bakhtiyaroff
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан бошлаб, клубнинг техник ҳомийси "Adidas" бўлади.
   
03 июн 07:26:45
Man_City(CITYZEN)
Cityni 3 formasiga shuncaki gap yoq
   
02 июн 22:41:56
My_Game_is_Fair_Play
Oldinlari Man Utd va Arsenal Nike formada, Chelsea va Liverpool Adidasda o'ynardi, 180° ga o'zgarishdiye qoyil.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг