UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  3 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) Янгиликлар

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

"Бунёдкор" ўринбосарларининг Хорватияда ўтказаётган йиғини айни қайноқ палласига етиб келди. Машғулотлар режа асосида кетмоқда.

Бундай узоқ муддатли йиғинларда бир хиллик, фақат машғулот ва ўйин билан чекланиш футболчиларни зериктириши табиий ҳол. Мана шу омилни ҳисобга олган Иван Бошкович жамоа аъзоларини Хорватия пойтахти Загреб шаҳрига саёҳатга чорлади. Дастлаб автобусда, кейин эса пиёда тоза ҳавода шаҳар бўйлаб сайр қилдик. Қайсидир маънода бу майдонни ўзимизнинг Амир Темур хиёбони ва унга туташ кўчаларга ўхшатдим. Шаҳарда кечга яқин ҳаёт қайнамоқда. Ишдан кейин аҳоли оиласи, дўстлари билан ҳордиқ чиқармоқда. 

Шу онда йўлимизда учраган дўконлардан бирига кирдик. Тилимиздан бу ерлик эмаслигимизни пайқаган сотувчи аёл Кристина дарҳол қаердан эканлигимиз билан қизиқди. Мулоқот ингилиз тилида бўлиб ўтди. 

- Хоним биз Ўзбекистонданмиз. Дўконингизга эсдалик совғалари олиш учун кирдик. 

- Ўзбекистон? Мен бу давлатни фақат харитада кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас. Самарқанд, Бухоро ҳақида эшитганман. Сизларни дўконимда кўрганимдан хурсандман. 

Ўзимиз учун керакли нарсаларни олдикда кейинги бекат томон йўлимизда давом этдик. Ҳамроҳим доимгидек жамоа шифокори Икром Тоиров, бироздан сўнг сафимизга Хуршид Убайдуллаев, Диёр Каримов қўшилди. Икки сафардан бери рақиб мураббийларининг эътиборига тушаётган Хуршид янада ўз устида ишласа, ажаб эмас шу йиғин баҳона европа жамоаларига йўл олса. 

Хорватия тарихидаги муҳим кишилардан бири Йосип Елачич майдони.

 

Загребда оқшом. Бугунга келиб шаҳар аҳолиси сўнгги маълумотларга қараганда 806 миндан ошган. 


Шаҳарнинг юқоридан кўриниши. 

Эсдалик учун умумий сурат. 

Пойтахтдан қайтган жамоа аъзолари эртаси куни кечки машғулотларни доимгидек " НК Полет" стадионида ўтказди. Ундан аввал эса Иван Бошкович назарий машғулотларда видеолар орқали футболчиларнинг хатоларини ва камчиликларини айтиб ўтди. Майдондаги машғулотларда тўп билан ишланди. Мураббий футболчилардан охиригача курашишни талаб қилмоқда. "Ўйинда қийналгандан кўра, машғулотда икки карра қийналган яхши",- дейди Бошкович. 



Ушбу майдонга қарама-қарши томонда "қалдирғочлар"нинг навбатдаги рақиби "НК Полет" шуғулланди. 



Футболчиларни чалғитмаслик мақсадида бугунги рақиб "НК Полет"нинг машғулотларини кузатдим. Клуб Хорватия учинчи лигасида иштирок этади. Жамоанинг ўртача ёши 26,5. Бош мураббий Матия Кристич, 43 ёшда. Бўйдор футболчилари ҳисобига кўпроқ иккинчи қаватда вазиятлар кўп яратади. Якка курашларда деярли имконият қолдирмайди.  Бу ҳақида кечки таомда Иван Бошкович билан кичик суҳбат бўлди. 

- Шогирдларингиз анча қийналиб қолиши мумкин, рақиб сафида ёши катта ва бўйдор ўйинчилари кўп экан. Жисмонан бақувват ҳам. 

-  Агарда футболчилар тез ўйлаб, тўпни бир-бирига тез узатиб вазиятдан чиқиб кетса уларнинг бўйи ҳеч нарсани ҳал қилмайди (хотиржам оҳангда). 

Клуб уй учрашувларини "НК Полет" стадионда ўтказади. Қуйидаги ҳаволада арена ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур баҳс тафсилотлари билан кейинги кундаликларда ўртоқлашаман. Бизни кузатишда давом этинг. 

 

 Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика