Ўзбекистонлик дарвозабон - Мальдив чемпиони бўлди

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2015, 11:41
“Нью Радиант” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали дарвозабон Алишер Аҳмедов муддатидан аввал Мальдив чемпионати ғолиби бўлди.

Мальдив чемпионати чоршанба куни ўз якунига етади. Аҳмедов ва унинг жамоадошларига сўнгги тур натижасидан қатъий назар таъқибчилар очколар бўйича ета олишмайди. 2012 йилги мавсумдан бери чемпионат олтин медалларини қўлга киритиб келаётган “Нью Радиант” бу сафар ҳам ёқимли анъанани давом эттирди.

Бутун мавсум давомида барча учрашувларда дарвозани муносиб тарзда қўриқлаган ҳамюртимиз жамоасининг ғалабасига улкан хисса қўшди. Алишер Аҳмедов фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Уз Донг Жу”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Регистон”, “Гефест” (Қарағанда, Қзоғистон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Сўнгги тур олдидан Аҳмедов жамоаси “Мазияни” клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia