Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси Уммон клубларидан бири билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
8 янв 2014, 16:01
Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси бугун Уммон клубларидан бирига қарши назорат ўйинини ўтказади.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Режа бўйича, U-22 бугун Қозоғистоннинг «Астана» жамоасига қарши ўйнаши керак эди, бироқ қозоқлар сўнгги лаҳзада рад жавобини беришди.

Шунинг учун, U-22 термаси 8 январь куни БАА ФА майдонида Уммон жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади.

Шухрат Мақсудов шогирдлари 6 январь куни БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ҳатта" клуби билан ўйнаб 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia