UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  117 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада

Ўзбекистон U20 ёшлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 19 июнь, чоршанба куни Туркиянинг Бурса шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари жой олган ҳаво кемаси Тошкентдаги маҳаллий вақт билан 8:15да учиб, салкам беш соат деганда нафақат Туркиянинг, балки Евроосиёнинг энг катта маданий, сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири ҳисобланган Истанбулга шаҳрига келиб қўнди. Ёшлар терма жамоаси аъзолари, ФИФА томонидан олдиндан белгиланган режа асосида, аввал Истанбулдан Яловага салкам икки соат давомида «Истанбул денгиз автобуслари» компаниясига тегишли «Султон Сулаймон» паромида, сўнгра, мусобақа ташкилотчилари томонидан Аҳмаджон Мусаев шогирдлари учун ажратилган ва «Özbekistan» ёзуви туширилган махсус автобусда ЖЧ-2013нинг шиори – «Юлдузлар шу ерда порлайди» («Yıldızlar Burada Yükseliyor»)билан тўлдирилган Бурса шаҳрига етиб келишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси инсоният тарихидаги энг буюк салтанатлардан бири ҳисобланган Усмонийлар империясининг илк пойтахти бўлган Бурса шаҳридаги «Crowne Plaza» меҳмонхонасида ЖЧ-2013 баҳслари «F» гуруҳидаги қолган жамоалар – Янги Зеландия, Хорватия ва Уругвай терма жамоалари билан бирга истиқомат қилмоқда. Эътиборли томони, «Султон Сулаймон»даги Истанбулдан Яловагача, сўнгра Яловадан Бурсагача бўлган йўлда Хорватия ёшлар терма жамоаси делегацияси ўзбекистонликлар билан бирга келди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа мезбонлари ва ташкилотчилари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегациясини жуда илиқ кутиб олишди ва турк меҳмоннавозлигининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишди. Жаҳон чемпионати баҳслари умуман бошқа савиядаги мусобақа эканлигини мусобақага жалб этилган ходимларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашувидан ҳам билиш қийин эмас. Ўз навбатида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари яратилган шароитлардан мамнун эканликларини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихидаги учинчи бора ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 23 июнь куни Янги Зеландия, 26 июнь куни Хорватия, 29 июнь куни эса Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Туркияда ташкил этиладиган 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиш учун Бурса шаҳрига 18 июнь куни етиб келган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари шу куннинг ўзидаёқ дастлаби машғулотларни ўтказишди.

«Бурсаспор» клубининг «Вакифкўй» базасида ташкил этилган машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Жумладан, жароҳати сабаб Испанияда ташкил этилган сўнгги хорижий йиғинни ўтказиб юборган терма жамоа сардори Владимир Козак ҳам Тошкентдаги сўнгги машғулотлардаёқ жамоа билан бирга машғулотларда тўлақонли иштирок этишни бошлаган эди.

Узоқ йўл босилганидан сўнг ўтказилгани сабаб, терма жамоа мураббийлар штаби Туркиядаги илк йиғинда футболчиларга кўп юклама беришмади. Футболчилар енгил машқлар билан чекланиб, асосан, жамоаларга бўлиниб тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратишди. «Вакифкўй»даги машғулотлардан сўнг футболчилар сузиш ҳавзасида бўлишди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтишни ният қилган ушбу терма жамоадаги муҳит аъло даражада, футболчилар эса ҳал қилувчи ўйинларга тайёр.

ЖЧ-2013даги дастлабки учрашувни 23 июнь куни Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўтказадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги машғулотлари ҳам «Вакифкўй» қароргоҳида ташкил этилади. Машғулотлар 20 июнь, пайшанба куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика