UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  0 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларини жаримага тортиш тўғрисида Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларини жаримага тортиш тўғрисида

Теглар :  Ўзбекистон U-19
Тошкентнинг “Пахтакор” клубига тегишли Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ижара асосида тўп тепаётган Достон Ибрагимов ва Саиджамол Давлетжановлар тартиб-интизом кодексининг бир неча бандларини бузганлиги сабабли 1 миллион сўмдан жаримага тортилди.

Давлетжанов ва Ибрагимовлар шу йили 23-30 март кунлари ўтказилган Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг йиғинидан ўзбошимчалик билан кетиб қолганлиги ҳақидаги бош мураббий Жасур Абдураимов тақдим этган рапорт жаримага асос бўлади.

Шу билан бирга ёшлар терма жамоасига номзод бўлган “Пахтакор” футбол клуби ўйинчиси Жамшид Юсуповга терма жамоанинг бир қатор йиғинларига 2-3 кунга сабабсиз кечикиб келганлиги учун 500 минг сўм миқдорида жарима солинди.

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан қабул қилинди.

Жарималар кор қилмаган тақдирда Достон Ибрагимов, Саиджамол Давлетжанов ва Жамшид Юсуповлар муайян муддатга футболчилик лицензиясидан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика