UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  101 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Ўзбекистон U-22 термаси Қатардаги мусобақада кетма-кет иккинчи ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 термаси Қатардаги мусобақада кетма-кет иккинчи ғалабага эришди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда старт олган U-22 Three Nations Tournament мусобақасида кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди.

  • Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.

    Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи ўйинни Қатар U-22 термасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга 15-дақиқада Андрей Сидоров муаллифлик қилди.  

    Дастлабки ўйинда Қирғизистон ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон U-22 термаси иккита ўйиндан кейин 2 та ғалабага эришган ҳолда 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Қатар ва Қирғизистон ёшлар термаси 1 очкодан эга бўлиб турибди.  

    U-22 Three Nations Tournament
    Al Sadd стадиони
    2 июль, якшанба

    Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:1

    Гол: Андрей Сидоров (15)

    Огоҳлантиришлар: Бекзод Ғанижонов (73), Забиҳилло Ўринбоев (77)

    Қатар U-22: Мешаал Исо Аҳмад, Салаҳ Алави (Султон Ҳуссаин, 72), Умар Аҳмад (Абдулраҳмон Анад, 62), Тамим Муҳаммад, Салим ал-Хажри, Аҳмад Дузандеҳ, Машаал Қосим (Холид Мунир, 62), Носир Иброҳим, Адел Авали ал-Сулаймоний (Абдулла Абдулсалом, 62), Аҳмад Муҳаммад Али, Ассим Умар.

    Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Миржамол Қосимов (Хуршид Ғиёсов, 46), Аббос Отахонов (Хожиакбар Алижонов, 56), Жавоҳир Сиддиқов (Ойбек Рустамов, 69), Абдужамол Исроилов (Шароф Муҳиддинов, 69), Ҳусниддин Ғофуров (Дониёр Нарзуллаев, 90), Андрей Сидоров (Забиҳилло Ўринбоев, 56), Достон Турсунов, Бекзод Ғанижонов (Жасур Яхшибоев, 46), Суҳроб Нуруллоев (Бобур Абдухолиқов, 56).



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика