UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  0 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  4 20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  4 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  20 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  2 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  13 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15

Ўзбекистон U-22 термаси БААга етиб келди ва илк машғулотини ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 термаси БААга етиб келди ва илк машғулотини ўтказди

Теглар :  Ўзбекистон U-22
2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олиш учун саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрига етиб келди.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олиш учун саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрига етиб келди.

Саралашнинг “D” гуруҳи учрашувлари БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар терма жамоалари Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.

12 июль куни Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа Дубайдан 100 км узоқликдаги Ал-Айн шаҳрига етиб борди ва Danat меҳмонхонасига жойлашди. Шу куннинг ўзида жамоа футболчилари маҳаллий вақт билан соат 20:00 да “Ал-Айн” футбол клубига тегишли машғулотлар базасида турнирдаги илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кун асосан чигалёзди машғулотлар олиб борилди ва футболчиларнинг функционал ҳолати кўздан кечирилди.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати финал босқичига Хитойдан ташқари саралашнинг 10 та гуруҳи ғолиблари ҳамда ушбу 10 та гуруҳда энг яхши кўрсаткичга эга яна 5 та  жамоа иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.



Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш турнирини 15 июль куни Ливан ёшларига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда Равшан Ҳайдаров жамоаси Непалга қарши майдонга тушса, сўнгги турда мезбон – БАА терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 22 нафар футболчи билан иштирок этмоқда.

Қуйида саралаш турнири учрашувлари тақвими билан танишиш мумкин:

U-23 ОЧ–2018 саралаши, “D” гуруҳи
15–19 июль. Ал Айн, БАА
“Таҳнун Бин Муҳаммад” стадиони

1-тур | 15 июль


БАА – Непал (соат 18:25)
Ўзбекистон – Ливан (21:25)

2-тур | 17 июль

Непал – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – БАА (21:25)

3-тур | 19 июль

БАА – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – Непал (21:25).

Эслатма: Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика