Ўзбекистон U-20 терма жамоаси саудиялик тенгқурларини мағлуб этди

Оқил Абдубарноев
30 янв 2023, 21:48
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшлари мазкур учрашувда ҳам мезбонлар устидан ғалаба қозонди. Терма жамоа голларига Шаҳзод Акрамов (65-дақиқа) ва Шаҳзод Раҳматуллаев (90+3 дақиқа) муаллифлик қилди.   


U-20 Халқаро ўртоқлик учрашуви 

Саудия Арабистони 1:2 Ўзбекистон

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг биринчи бўлим учун таркиби: Ҳумоюншоҳ Сайётов, Миркомил Абдураззаков, Жавоҳир Утамуродов, Диёр Ортиқбоев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Зафармурод Абдураҳматов, Шаҳриёр Жабборов, Аббос Файзуллаев, Нодир Абдураззаков, Саидафзалхон Аҳроров, Музаффар Мўминов

Иккинчи бўлимда майдонга туширилганлар: Отабек Боймуродов, Шерзод Эсанов, Иззат Пўлатов, Зафар Ҳакимов, Шаҳзод Акрамов (Маҳмуд Жўрабоев), Азиз Холмуродов, Шаҳзод Раҳматуллаев, Шаҳзод Неъматжонов, Асад Жабборов, Маҳмуд Маҳамаджонов

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: UFA