UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  29 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Александр Мочинов қўли остидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси кеча, 10 март куни БАА ёшлар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Мамлакат ёшлар терма жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон U-19 сафидаги голга 77-дақиқада Раҳматилла Мирзааҳмедов муаллифлик қилди. Таъкидлаш керакки, биринчи бўлимда Жавоҳир Қиличев пенальтини қайтаришга муваффақ бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 8 март куни БАА ёшларига қарши бўлиб ўтган илк ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

БААда ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғини 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Дубай, БАА
10 март, жума

БАА U-19 – Ўзбекистон U-19 — 2:1

Ўзбекистон U-19
:  Жавоҳир Қиличев, Абубакир Мўйдинов, Иброҳим Йўлдошев, Жасур Ёқубов, Дилшод Саитов, Суҳроб Иззатов, Георгий Аҳмедов, Орифжон Ҳакимжонов, Дониёр Абдуманнопов, Худоёрхон Сагдуллаев, Афзал Холмуҳамедов.

Захира: Умид Эргашев, Ҳумоюн Абдусатторов, Раҳматилла Мирзааҳмедов, Бобур Асқаров, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика