UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Суперлига. "Хоразм" — "Насаф". Асосий таркиблар маълум  2 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   22 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  17 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  7 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  18 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14

Ўзбекистон U-18 термаси Беларусь ёшларига имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон U-18 термаси Беларусь ёшларига имкониятни бой берди

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Беларус пойтахти Минск шаҳрида навбатдағи ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда. Йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган эди.

Ўзбекистон ёшлар термасининг дастлабки ўртоқлик учрашуви кеча, 17 июнь куни Беларус U-18 термасига қарши бўлиб ўтди. ABFF Training Center майдонида бўлиб ўтган беллашувда беларуслик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйини эртага, 19 июнь куни ўтказилади.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Минск, Беларус
17 июнь, шанба

Беларус U-18 – Ўзбекистон U-18 — 3:1 (0:0, 3:1)

Голлар:
Хлебосолов (52, 57), Василевич (80) – Жаҳонгир Абдусаломов (67)

Беларус U-18
: Егор Давиденко, Владислав Малькевич, Никита Батсман, Максим Мяклим, Владислав Глинский, Андрей Пилиновец, Артём Петренко, Егор Ламун, Евгений Сакута, Мирослав Хлебосолов, Кирилл Ермакович.
Захира: Кирилл Котов, Илья Жунер, Алексей Смирнов, Владимир Старостин, Максим Кавель, Александр Ксенорантов, Илья Семо, Илья Василевич.

Ўзбекистон U-18: Умиджон Эргашев, Дилшод Саидов, Иброғим Йўлдошев, Расул Йўлдошев, Нодирбек Куйбоков, Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов, Абубакир Мўйдинов.
Захира: Жавоҳир Қиличев, Акмал Мозговой, Асадбек Собиржонов, Аббосбек Сумакулов, Санжар Зокиров, Георгий Аҳмедов.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика