

Ўзбекистон ўсмирлар термаси бугун энг сўнгги учрашувни мезбон Саудия Арабистонига қарши ўтказди. Саралаш баҳсларида биринчи ўринни олган жамоалар тўғридан тўғри йўлланмага эга бўлишар, иккинчи ўринни қўлга киритган энг яхши жамоалар ҳам қитъа чемпионатига бориш ҳуқуқига эга бўлишарди.
Афсуски, ўсмирларимиз гуруҳнинг сўнгги, ҳал қилувчи учрашувида мезбонларга имкониятни бой бериб қўйишди. Баҳсда тўлиқ ташаббусга эга бўлган майдон эгалари 80-дақиқага келиб Ҳасан Ал Алининг голидан кейин ҳисобда ҳам устунликни акс эттиришди.
Якунда Иордания 10 очко билан гуруҳда 1-, Саудия Арабистон 9 очко билан иккинчи ўринни банд этишди. Ўсмирларимиз 7 очко билан учинчи поғонада қолиб кетишди.




