Ўзбекистон U-16 Қатарни иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
6 сен 2015, 10:53
Қатарда қисқа муддатли йиғин ўтказган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-йиғини давомидаги иккинчи ўртоқлик учашувида ҳам ғалаба қозонди.

Қатар U-16 терма жамоасига қарши 4 сентябрь куни иккинчи бор майдонга чиққан Темур Олимхўжаев шогирдлари рақиблари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ўсмиралари сафида голларни Расул Йўлдошев ҳамда Абдулҳай Исмоиловлар киритди.

Ушбу учрашув Олимхўжаев бошчилигидаги жамоанинг Қатардаги йиғинининг якуни бўлди ва жамоа Тошкентга қайтиб келди.

Йиғинда иштирок этган футболчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида “А” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда уларга Яман, Фаластин ва Мальдив жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш ўйинлари 16 – 20 сентябрь кунлари, Фаластинда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com