

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев БААга қарши иккинчи ўйинда уларга қарши биринчи ўйин билан таққослаганда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Ўйиннинг биринчи бўлими 38-дақиқасида БАА ўсмирлари учрашувда ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида эса заҳирадан майдонга тушган Абдуманнопов учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Шу тариқа жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоалар ўртасидаги илк ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўртоқлик учрашуви.
8 май. Дубай, БАА
БАА U-16 – Ўзбекистон U-16 – 1:1
Гол: Абдуманнопов (62).
Ўзбекистон U-16: Неъматов, Сайфуддинов, Каримов, Камолов, Ҳайруллаев, Турғунбоев, Абдураҳмонов, Соатов, Ўрунов, Йўлдошев, Парпиев.
Захира: Жўраев, Азизхўжаев, Абдуманнопов, Абдуллаев, Ҳолдоров, Исмоилов, Абдусатторов, Намозов, Қўйлибоев, Азимов.


